ОАВ: Бишкекда портлаш бўлди, жабрланганлар бор

562
Сурат: Kaktus.Media                                                  

3-июнь куни эрталаб Бишкекдаги Логвиненко ва Лев Толстой кўчаларининг кесилишидаши темир йўлда портлаш бўлган.

«Иссиқ сув сақлагич ёрилган. Сув цех ишлари учун керак бўлган. “Қирғиз темир йўли”ни бош директорининг буйруғи билан портлашнинг келиб чиқиш сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия тузилди», — деди ишхонанинг бош инженери Николай Лиличенко.

Бишкекнинг тезкор тиббий марказининг бош шифокори Искендер Шаяхметов билдиришича, портлаш вақтида тўрт киши жабрланган. Улар оғир аҳволда касалхонага етказилган.