Жээнбеков, «АКА» компанияси ва Матраимовлар. Сапар Исаков «Азаттык»нинг суриштируви бўйича нималарни айтиб берди?

547
Сооронбай Жээнбеков ва Сапар Исаков

Собиқ премьер-министр Сапар Исаков 2017 йилнинг декабрь ойида президент Сооронбай Жээнбеков ундан «АКА» компаниясидаги инвесторлар билан учрашишни сўраган деб билдирди. Ўша вақтда Исаков премьер-министрлик лавозимида эди.

Исаковнинг айтиши бўйича, у учрашувдан кейин компаниянинг  Матраимовлар оиласи билан алоқаси ҳақида билган, аммо қўлида маълумотни тасдиқловчи далиллар йўқ бўлган.

Исаковнинг билдируви «Азаттык»нинг Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилгани бўйича суриштируви чиққандан кейин эълон қилинди. Журналистларнинг айтишича, пулларнинг чиқариб кетилиши ўлканинг жанубида энг нуфузли деб ҳисобланган Матраимовлар оиласи билан алоқадор.

Исаков нималарни айтиб берди?

Исаковнинг айтишича, 2017 йилнинг ноябрь ёки декабрь ойида президент Сооронбай Жээнбеков ундан инвестор билан, аниқроғи «“АКА” компаниясидаги Хабибула» деган бири билан учрашишни сўраган. Гап «AKA Petroleum» компаниясининг асосчиси Хабибула Абдукадир ҳақида бўлиши мумкин.

«У энг катта манфаатини “Мегаком” компаниясига, миллий “Кыргызстан” авиакомпаниясига, молиявий харажатларга ЭЭА “Норин” ҳудудидаги индустриял логистик марказнинг қурулишида билдирган. Шу билан бирга, мен улар ҚРнинг қонунига кўра бошқа компаниялар билан бирдек қатнашишини ҳамжа биз ҳеч қандай имтиёз бера олмаслигимизни Хабибуланинг олдида таъкидлаб ўтганман», — деди Исаков.

Бундан ташқари, Исаков айтиб ўтганидек, «АКА» компанияси «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасига ҳам-инвестиция қилишни истаган. Дастлаб у билан шартнома тузилган, аммо «сифатсиз ҳужжатлар» сабабли келишув яроқсиз қилинган.  

«Мени истеъфога чиқаришгандан кейин таҳминан бир ҳафтадан кейин мен қайсидир бир манбалардан “АКА”ни раҳбарининг Райим Матраимов билан эски алоқалари борлигини билиб қолганман. Аммо, афсуски менинг қўлимда фактлар йўқ эди», — деб айтиб берди Исаков.

«АКА», Атамбаев ва Матраимовлар

2018 йили жамоат арбоби Эдил Байсалов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг «Ақлли шаҳар» лойиҳасига ҳамсармоядор бўлишни истаган «АКА Инвест» компанияси билан алоқаси ҳақида кичик суриштирув эълон қилган.

Байсалов Атамбаевни компания билан Пархати Субихи орқали боғлаган. У Субихиннинг собиқ президентга тегишли бўлган «Форум» фирмаси асосчиларидан бири эканига эътибор қаратган.

«АКА Инвест» компаниясига «AKA Petroleum», «AKA Immobilien», «AKA London Trading», «MBL Investments» ҳамда «AKA International» номли компаниялар киради. Мазкур компаниялар «Азаттык»нинг суриштирувида ҳам айтилади, аммо унда бу компаниялар билан Атамбаевнинг эмас, ака-ука  Матраимовларни боғлашади.

Нашр журналистларининг маълумотига кўра, «AKA Immobilien» компаниясининг асосчиларидан бири — Искендер Матраимовнинг турмуш ўртоғи Миновар Жумаева. 2011-2017 йиллар давомида Қирғизистондан 700 млн долларга яқин маблағ чиқариб кетган  Айэркин Саймаитининг айрим тўловларининг охирги қабул қилувчилари «AKA Immobilien» ва «AKA Petroleum» компаниялари бўлган.

Саймаити пулларни Қирғизистондан Туркия, БАА, Германия, Буюк Британия, Швейцария, АҚШ, Хитой, Латвия, Россия, Голландия, Лихтенштейн, Гонконг ҳамда Ганага ўтказиб турган. 2015-2017 йиллари  Саймаитининг турмуш ўртоғи номидан Туркиядан Матраимовга тегишли бўлган хайрия фонди ҳисобига 2,3 млн доллар келиб тушган.

Матраимовдор оиласининг нуфузи

Матраимовлар оиласи шу қадар нуфузли бўлганидан, 2019 йилнинг май ойида ака-ука Матраимовларнинг отаси Исмаил Матраимовнинг хотирасига бағишланган спорт мусобақасига парламент спикери Дастан Жумабеков, биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов ва парламентнинг яна ўндан ортиқ депутати қатнашган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ака-ука Матраимовлардан бири ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олди кампаниясини молиялаганига ишора қилган.

Депутат Искендер Матраимов — оиланинг энг каттаси. Унинг укаси Тилек Матраимов Қорасув туманини бошқаради. Яна бир укаси Ислам Матраимов финполицияда ички текширувлар бошқармасини етаклайди.

Аммо Матраимовларнинг орасида Райим миллион деб ном олган Райимбек энг машҳури бўлиб ҳисобланади. У «Ош» божхонасининг раҳбари, кейинчалик Божхона хизматининг раҳбар ўринбосари бўлган. Уни 2018 йили ишдан бўшатишган, аммо яқиндагинасуд унинг хизматига қайтишига рухсат берган. Лекин у Божхона хизматидаги ишига қайтиш режаси йўқ эканини билдирган.

Муҳаррир: Анна Капушенко