КСДП МҲДҚнинг Атамбаев ва Ниязовнинг иш кабинетларига тинглаш жиҳозини ўрнатишга харакат қилганини билдирди  — махсус хизмат буни инкор қилди

528
Апрель» телеканалининг видеосидан олинган скриншот

КСДП штабининг вакили МҲДҚнинг ходимлари уни қўрқитиш ва  шантаж билан «Форум» биносидаги собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳамда унинг аппратаининг собиқ раҳбари Фарид Ниязовнинг иш кабинетларида тинглов жиҳозини ўрнатишга мажбур қилишга харакат қилишганини маҳфий турда айтиб берди. Бу иморат Атамбаевга тегишли, собиқ президентнинг ўзи эса КСДПни бошқаради.

«Энди менга тазъйиқ кўрсатилиши мумкин, аммо мен адолат борлигига ишонаман», — деди штабнинг ходими. 

Видеода у МҲДҚнинг ходимлари унга эҳтимолий беришган жиҳозни очиб, унинг ичидан тинглаш асбоби деб аталган ускунани топди.

МҲДҚдан КСДП айтган маълумотни «провакация» ҳамда «ўзларини пиар қилиш» деб аташди.

«Айрим сиёсий арбоблар ўзларини пиар қилиш, ўзларининг аҳамиятли эканликларини кўрсатиш мақсадида махсус хизматнинг номига асоссиз айбларни қўйишмоқда. Шу сабабли МҲДҚ фуқароларни ОАВларда асоссиз сўзларни айтмасликка чақиради», — деб айтилади хизматнинг маълумотида.  

Бунинг бари Атамбаевнинг ҳозирги президенти Сооронбай Жээнбеков билан жанжали ортидан бўлмоқда. Икки сиёсатчининг ўртасида бр йилдан ортиқ муддатдан бери жанжал бўлмоқда.  Жээнбековнинг ҳукуматга келиши билан Атамбаевнинг яқинлари юқори лавозимли хизматларидан ажраб, коррупция бўйича жиноий ишларнинг фигуранти бўлиб қолишган.