Бизда ОАВ учун ёпиқ мавзу йўқ — Жээнбеков

564
Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон журналистлари билан учрашув вақтида. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков бу ҳақда 24-май куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо ўлкаларнинг  медиафоримидаги нутқи давомида билдирди.

Президентнинг айтишича, Қирғизистонда давлат ва мустақил ОАВларининг кучли  институти бор ҳамда унга ишонишади ва тинглашади.

«Эртаю кеч мамлакатда бўлаётганларнинг барини одамлар ОАВлар орқали билиб туришади. Шу сабабдан бизда ОАВ учун ёпиқ мавзу йўқ демак бўлади», — деди Жээнбеков.

Жээнбековнинг билдируви молия полициясининг божхона хизмати  раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулкини текширув фонида айтилди.

Молия полицияси журналистларга текширувнинг юриши бўйича изоҳ берганича йўқ, аммо у тўрт ойдан бери давом этмоқда. Муассасада Матраимовнинг укаси Ислам Матраимов ишлайди, аммо у ердан бу текширувга таъсир этмаслигини билдиришган.

Матраимовнинг мулки журналист Элнура Алканова президентга мурожаат қилгандан кейин текширила бошлаган.