Ўшда кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари маршруткаларда бепул юра олишади

574
Ўш шаҳридаги маршрут таксилардан бири. Сурат: Нуржайна Октяброва / Kloop.kg

Ўш шаҳрида ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг мактаб ёшидаги фарзандлари кичик автобусда бепул юра олишади. Мэриянинг ташаббусини шаҳар кенгаши 14-майдаги сессиясида қўлловга олган. 

Шаҳар кенгашининг етакчи мутахассиси Кубатбек Жамалов «Клооп»га билдиришича, мэриянинг таклифини депутатлар 14-майдаги сессиясида қўлловга олиб, қарор 22-майда кучга кирган.

«Ўш шаҳар ижтимоий қўллов бошқармаси тарафидан кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига махсус гувоҳномалар берилади. Унинг асосида мактаб ўқувчиларига маршрут таксиси билан юриш бепул бўлади», — деб тушунтирди у.

Жамалов қўшимча қилишича, тегишли хизматлар ҳозирда кам таъминланган оилаларнинг мактаб ёшидаги болаларининг рўйхатини аниқлашмоқда.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълумоти бўйича, шаҳарда кам таъминланган 280 оила борю 850 бола эса қашшоқ яшаган болалар қатори рўйхатга олинган.

Ўш шаҳрида 14-майда мактаб ўқувчиларининг маршрут таксидаги йўл ҳақи 1 сомдан 5 сомга кўтарилганю Автобус ва троллейбусда эса юриш ҳақи ўқувчиларга 3 сомни ташкил қилган.