«Ҳавфсиз шаҳар»: Абилгазиев жарима пуллари миқдорини қайта кўриб чиқишни топширди

518

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев ишчи гуруҳга йўл харакати қоидаларини бузганлик учун ҳозирги жарималарнинг миқдори қанчалик асосли эканини қайта кўриб чиқишни топширди.

Ҳозирда йўллардаги қоида бузарликлар учун ҳайдовчилар 1000 сомдан 5550 сомгача жаримага тортилиши мумкин. Парламент депутатлари ва фаоллар ўлкадаги ойлик маошларнинг камлигини ёдда тутиб жарималарнинг миқдорини озайтириш кераклигини бир неча бор айтиб чиқишган.

«Бу масалани кўришда фуқароларнинг фикрини диққат марказига олиб, “Ҳавфсиз шаҳар” лойиҳасини ишга оширишда келиб чиққан масалаларни синчиклаб текшириш лозим», — деб айтилади ҳукуматнинг матбуот хизматининг маълумотида.

Абилгазиев «Ҳавфсиз шаҳар»ни мамлакат бўйича ишлатишдан аввал лойиҳа Бишкекнинг йўлларида қандай ишлашини пухта ўрганиб чиқиш керак деб ҳисоблайди.  Премьер-министр фуқароларнинг манфаатларига лойиқ йўл харакатининг уюштирилишини ва йўл инфраструктураларига боғлиқ барча масалаларни ҳал қилишни топширди. Бунга қадар йўл харакати қоидаларини бузгани учун жарималарни озайтириш ғоясини  депутат Тазабек Икрамов кўтариб чиққан.

Мамлакат ҳукумати «Ҳавфсиз шаҳар»нинг Бишкекда амалга оширилишини «муваффақият» деб ҳисоблаб, йўл харакати қоидаларининг бузилиш сони уч баробарга озайганини билдирмоқда.

Улар лойиҳани бутун ўлка бўйича ишга киргизишни режалаштирмоқда ва унинг қийматини  5,7 млрд сом деб баҳолашган.