Бишкек мэрияси депутатни сўккан шаҳар раҳбарининг маслаҳатчисини жазолайди

543

Бишкек мэриясининг аппарат етакчиси Балбак Тулобаев ижтимоий тармоқларда шаҳар етакчисининг маслаҳатчиси Гуля Алмамбетова тартиб жазосини олишини ёзган.

Алмамбетова «очиқ никоҳ либоси» киймасликка чақирган парламентнинг депутати Махабат Мавляновага жавоб тариқасида «пошла нахуй» деб сўккан.

«Бу жамиятга терс сўзлар учун кечирим сўраймиз. Унинг шахсий фикри мэримиз Суракматовнинг ва Бишкек шаҳар мэриясининг фикрини англатмайди. Қонун доирасида иш тартиб жазосини олади. Бишкек шаҳар мэрияси жамиятга салбий кўринишларни, сўзларни, харакатларни қўлламайди», — деб билдирган у.

Тулобаев Алмамбетова ёзган твитдан кейин шундай реакция қилган. Мэрнинг маслаҳатчиси твиттердаги постини 20-май куни ёзган. Алмамбетова депутат Мавлянованинг фейсбукда Қирғизистонда қизлар никоҳ тўйига кўкраги ва елкалари очиқ кўйнакларни киймаслиги керак деган таклифига жавоб қайтарган.

«Ота-оналар шундай тўй кўйнакларини кийишга рухсат бермасанглар яхши бўларди! Тўй куни қуда томонга биринчи бор кўринади. Ота-онаси, бобоси, момолар назар солади. Қирғизда қизлар, келинлар, ярим ялонғоч кийинмаган, унинг устига никоҳ куни! Асрлардан бери келаётган қирғизнинг урфларини сақлайлик», — деб ёзган Мавлянова.

Унинг фикрича, қирғиз қизларига Европа русумидаги кийимлар ярашмайди ва улар қирғиз одатларига мос кийиниши керак.