Ҳукумат раҳбарининг акаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ишлайди — у 20 йилдан ортиқ давлат хизматида

516

Ҳукуматнинг матбуот хизмати премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг акаси Солиқни сақлаш вазирлигига қарашли Дори-дармон билан таъминлаш департаментида гиёҳванд моддаларни қонуий айлантиришни назорат қилиш бўлимини бошқаришини тасдиқлади.

Матбуот хизматидан Азиз Абилгазиев бу тармоқда 1984 йилдан бери ишлаб келишини билдиришди.

Абилгазиев Союз давридаёқ Марказий дорихона омборининг қабул қилиш бўлимининг раҳбар ўринбосари бўлиб ишлаган. 1998 йили Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Дори-дармон билан таъминлаш департаментида бош мутахассис бўлган.

12 йилдан кейин у ҳукуматга қарашли Гиёҳванд моддаларни назоарт қилиш бўйича давлат хизматига ўтиб, у ерда биринчи бўлим раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаб, сўнгра уни бош мутахассис лавозимигача тушуришганю 2017 йили у қайтадан Дори-дармон билан таъминлаш департаментига қайтиб келган.

Премьер-министрнинг акаси бўйича ҳукумат раҳбарининг божаси Иманкадир Рисалиев шов-шув билан истеъфога кетгандан кейин гап бўла бошлаган. У Очиқ ҳукумат Миллий форумнинг котибиятини бошқарган.

Май ойининг ўртасида ижтимоий тармоқларда Рисалиевнинг фарзанди — Эрназар Рисалиев «КТ Мобайл» давлат компаниясининг бош директор ўринбосари бўлиб ишлаб, ойига 300 минг сомдан ортиқ маош олиб тургани айтилган маълумот тарқаб кетган.

Шов-шув ортидан Эрназар Рисалиев шў хизмат ўрнини бўшатган,  премьер-министрни эса ўз қариндошларига ишга ўрнашишга ёрдам беришда айблай бошлашган. Аммо вазирлар кабинетининг матбуот хизматдан бу айбловларни «туҳмат» деб аташган.