Сурат: Жалолободдаги нефть базасида чиққан ёнғинни қутқарувчилар қандай ўчиришган?

695
Сурат: ФҲВ

11-май куни эрта билан Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги (ФҲВ) Жалолободда нефть базасида чиққан ёнғин ўчирилганлиги ҳақида билдирди. Бу чиндан ҳам жиддий воқеа бўлган — нефть базасидаги ёнғин 10-май куни соат 9га яқин чиққан, базага уйлар ва бошқа нефть сақлагичлар яқин жойлашгани учун ёнғин уларга ўтиб кетиши мумкин эди.

Базада чиққан ўт сабаб 2000 минг киши ўз уйларидан эвакуацияланган. Ёнғин ўчириш бўлимларининг сони 12га қадар етиб, тилсиё ёв 10-май куни соат 17га яқин тўлиғи билан ўчирилган.

 

Сурат: ФҲВ
Сурат: ФҲВ

Нефть базанинг қоровули ёнғиндан қаттиқ жабрланган — 1995 йили туғилган боланинг бадани 50% куйиб кетган. Бунгача жабрланган ўт ўчирувчи ҳақида ҳам маълум қилинган  — ФҲВнинг маълумоти бўйича, уни танасининг 3%и куйган ва у касалхонада ётишдан бош тортган.

Сурат: ФҲВ
Сурат: ФҲВ

Нефт базада чиққан ёнғин Жалолободдаги атроф-муҳитга қанчалик таъсир этгани ҳозирча номаълум.