«10 млн сомлик даъво». ИИМ раҳбарининг ўринбосари «Азия Ньюс» газетасини судга берди

500

Ички ишлар министрлигини раҳбарининг ўринбосари Данияр Абдикаров «Азия Ньюс» газетасини ва унинг муҳаррири Асланбек Сартбаевни судга берди. У суд орқали 10 млн сом ундиришни истайди.

Сартбаев маълумотни тасдиқлади. Унинг айтишича, дастлаб Абдикаров газетадан бир миллион сом, сўнг уч миллион талаб қилган. Охирги даъвонинг қиймати 10 млн сомгача ўсган.

«Биз унга савол берганмиз: “Сиз Камила Дуйшобаеванинг ўлими бўйича пул олганмидингиз?” деб. Кейинчалик, нима учун ИИМ мазкур фактни текширтирмайди деб сўраганмиз. Ҳеч қандай шарҳ ва матн йўқ эди. Фақатгина савол ҳамда иккисининг суратигина бўлган эди», — деб Сартбаев «Азаттык»қа билдирган.

Камила Дуйшобаева ўлимининг сабабини беш йилдан бери очиқлай олишмаяпти. Ҳар бир янги тайинланган министр ишни «ўз назоратига  олганинини» билдиради ва текширувни охирига етказишга ваъда беради.

Данияр Абдикаров ИИМнинг министри Улан Исраиловнинг ўринбосари бўлиб турган. Исраилов талаба қизнинг ўлими текширилаётган вақтда тайинланган министрликнинг тўртинчи раҳбари.

Абдикаров хизматдан 2018 йили баҳорида «раҳбариятнинг рухсатисиз» Туркияга кетгандан кейин олинган. Айни вақтда муассасадан расмий меҳнат таътилига деб билдиришган.

«Азия Ньюс» газетасини биринчи марта судга беришаётгани йўқ. Бунгача парламентнинг собиқ спикери Акматбек Келдибеков суд орқали газетадан ва унинг муҳарриридан бир миллион сомдан ундиришни истаган. Тарафлар ярашиб, газета маълумотга раддия беришга рози бўлган.  Келдибеков эса моддий даъвосидан воз кечган.