Норин: Афғон қизлари оилаларини боқиш учун картон қоғозларини териб юришади

64
Сурат: Акипресс

Ижтимоий тармоқларда 2019 йилнинг мартида ҳукумат бир ярим йил аввал Афғонистондан Норинга кўчириб келган этник қирғизлар шаҳарнинг бозорларида коробка тўплаб юришганини акс этган суратлар пайдо бўлган.

Афғон қирғизларидан бири Жайчибек Абдикарим ўғли охирги уч ойдан бери қайнотаси билан картон қоғозини териб юришганини ва тушган пулга озиқ-овқат сотиб олишаётганини «Турмуш» нашрига берган интервьюсида айтиб берган.

Унинг айтишича, маҳаллий ҳукумат уларга ишга ўрнашиш учун шароит қилиб бермаганидан картон қоғозларни териб сотиб юришади.

«Савдо марказларининг биридаги ошхонани ишлатувчи Нурлан деган ака тарози олиб берган. Ўша тарозига кунда тортиб, қанча килограмм бўлганини ҳисоблаб, ёзиб турамиз. Кунига 30-40 килограммча картон тўпланади», — дейди Абдикарим ўғли.

У тўпланган картон қоғозларнинг барини ошхона эгасига ўтказиб беришларини, Нурлан эса уларни Бишкекка жўнатиб, тушган пулларни помирликларга беришини қўшимча қилди.

У давлат куз-қиш мавсумида квартира пулини тўлаб берганини, аммо кейинчалик Афғонистондан келган қирғизларга ижара ҳақини қайтадан ўзларига картон қоғозини тўплаб тушган пулга тўлашга тўғри келганини айтди.

Картон қоғоз тўплаш ҳам — «меҳнат»

Ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакилининг ўринбосари Жаркин Ибраева «Клооп»га картон қоғозини йиғиш ҳам — «меҳнат» эканини айтди.

«Бизда Норинда ҳам чиқинди полигонларида, бозорларда макулатура тўплаган шаҳар турғунлари бор. Улар қўлларидан келган ишни қилишмоқда. Буни ҳеч қандай уят ери йўқ, бу ҳалол меҳнат», — деб қўшимча қилди Ибраева.

У Қирғизистоннинг ҳукумати афғон қирғизларини Қирғизистонга ўзларининг илтимоси бўйича болаларига билим беришга ёрдам бериш учун олиб келишганини тушунтирди.

«Буларнинг " ўқишни битиб, ҳунар эгаллаб, дипломга эга бўлиб олсак ёки ўқишни кейин ҳам давом эттирсак" деган фикрлари ҳам бор.Қанча муддатга олиб келинганини аниқ айта олмайман. Билим олиб бўлгунча бу ерда бўлишади. Ҳозирда 18 бола таълим олмоқда», — деди Ибраева.

Унинг билдиришича, Норин вилоятида помирлик қирғизларнинг 10 оиласи яшайди. Давлат уларга ижтимоий пособияларни ва озиқ-овқат учун маблағ ажратиб туради — бу ойига 7000 сом атрофидаги маблағ.

«Уларнинг ичидан фақатгина шу оила ишлайди, айримлари ишламай ётишади [...] Уй олиб бериш масаласи кўтарилиб, ҳукумат ўйланмоқда. Июннинг охиригача ижара ҳақига маблағ ажратилган», — деб ишонтиради Ибраева.