Бош прокуратура билдиришича, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Дамир Мусакеевни қариндошларининг журналистларга кўрсатилган кўчмас муклари, аниқроғи қуриб битказилмаган уйлар ва кредитга олинган квартира унинг яқинларига тегишли бўлган мулкларнинг бир қисмигина.
Муассаса уни яқинларини мулкларининг умумий бозор қиймати 20 млн сомдан ортади деб ҳисоблаб, унинг ота-онасига тегишли мулкларни санаб берди. Бош прокуратура тергов ноқонуний бўлиштирилган МҲДҚнинг хизмат квартираларини текширишга киришгандан кейин махсус хизмат етакчсининг ўринбосари ўз мулкнини қайта расмийлаштирган деб ҳисоблайди.
Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) маълумотига кзра, оддий ишчи бўлган Мусакеевнинг отасига қуйида мулклар тегишли:
- Бишкекдаги икки квартира;
- Бишкекдан узоқ бўлмаган Ак-Ордо янги участкасидаги, Чуй вилоятига қарашли Новопавловка қишлоғидаги ва Иссиқкўлнинг Чон-Сари-Ой қишлоғидаги уч ер участкаси;
- Иссиқкўлдаги Боконбаев қишлоғидаги уй;
- Боконбаевдаги озиқ-овқат дўкони.
Мусакеевнинг ҳусусий тадбиркор онасига қуйидаги мулклар тегишли:
- Чуй вилоятига қарашли Маевка қишлоғидаги ер участкаси;
- Иссиқкўлнинг Боконбаев қишлоғидаги дўкон;
- Боконбаев қишлоғидаги уй.
Мусакеевни ота-онасининг мулклари қанчага баҳоланмоқда?
Мусакеевни отасининг мулкини 4 486 352 сомга, онасиники 2 791 520 сомга баҳоланмоқда.
Мулклар 2010-2019 йиллар давомида сотиб олинган. Масалан, Новопавловка қишлоғидаги 470 кв. м ер участкаси 2010 йили 112 000 сомга, 2011 йили — Маевкадаги уй ёнидаги 600 кв. м участка 47 520 сомга, 2014 йили — Ак-Ордодаги 400 кв. м ер участкаси 152 000 сомга ҳамда ҳудуди 133,3 кв. м квартира 1,6 млн сомга, 2015 йили — майдони 133,3 кв. м квартира 2,1 млн сомга, 2016 йили — Боконбаевдаги уй 1,3 млн сомга ҳамда ўша томондаги 75,33 кв. м дўкон 1,3 млн сомга, 2019 йили — Боконбаевдаги дўкон 70 000 сомга сотиб олинган. Боконбаевдан сотиб олинган яна бир уйнинг баҳоси ҳамда Чон-Сари-Ой қишлоғидаги ўртача бохор баҳос 420 млн сомни ташкил қилган ер участкасининг сотиб олинган вақти кўрсатилмаган.
Бош прокуратура мазкур мулкларнинг қиймати Мусакеевнинг ҳам, уни яқинларининг ҳам даромадларидан ортади деб айтмоқда. Муассаса МҲДҚни 9-хизматининг собиқ раҳбари Дамир Мусакеевга қарши «Ноқонуний бойиш» моддаси асосида иш қўзғаган. Мусакеев ўзи собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўллагани учун бу ишда сиёсий тазйиқ мавжуд деб ҳисоблайди.