Назарбаев Қозоғистоннинг президентлигига Токаевнинг номзодини таклиф қилди

553
Нурсултан Назарбаев ва Касим-Жомарт Токаев

«Нур Отан» партиясининг етакчиси ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаев 23-апрелда Касим-Жомарт Токаевнинг номзодини мамлакатнинг президентлигига таклиф қилди.

«Токаевни кўп йиллардан бери билганимдан, бугунги кунда унинг номзодини ўлкадаги бу юқори хизматга лойиқ деб ҳисоблайман [...] У бу йиллардан бери менинг ишончли сафдошим бўлди ва барча ташаббусларни қўллаб юрди. Мен унга ишонаман», — деди Назарбаев.

Қозоғистон президентлигига навбатсиз сайлов 9-июнда ўтади.

Назарбаев мамлакатнинг президентлик хизматидан кетаётгани ҳақида 19-мартда эълон қилган — у Қозоғистонни деярлик 30 йил бошқарган. Эртасига 20-мартда ўлка раҳбарлиги хизматига Касим-Жомарт Токаев киришган.

Кшпчилик Нурсултан Назарбаевнинг қизи Дарига Назарбаева ўлка раҳбари бўлиб қолади деб кутишганига қарамай у парламент спикери бўлиб қолган.