Ҳукумат раҳбари Тош-Булоқ уран конида ишни тўхтатиб туришни топширди

500
Тош-Булоқ уран кони. Сурат: «Кактус» нашри

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев Иссиқкўл вилоятидаги Тош-Булоқ уран конидаги ишларнинг атроф-муҳитга таъсирини  «синчиклаб» текшириб чиқувчи комиссия тузди.

Абилгазиевнинг айтишича, уран кони бўйича қарорларнинг бари «мазкур комиссия ишининг хулосаларини ёдга олган ҳолдагина» қабул қилинади.

«Агарда уран конидаги фаолият инсонларнинг соғлигига ва экологияга [атроф-муҳитга] зарар келтирадиган бўлса, у ҳолда биз кон фаолиятидан бош тортишимиз лозим. Агарда бундай хавфларнинг йўқ экани аниқланиб ва технологик жараён тўлиқ ҳавфсиз бўлса, у ҳолда комиссия ишининг натижасига қараб бошқа қарор олиш зарур», — деди ҳукумат раҳбари.

Абилгазиев ҳозирда мазкур конда уран қазилмаганини ва у комиссия ўз ишини тугатмагунча иш олиб борилмаслигини қўшимча қилди.

Ҳукуматнинг маълумотига кўра, Тош-Булоқ уран кони «ҳом ашё йўқлигидан ишламай турган» Қора-Болта тоғ кон комбинатининг ишга киришига ёрдам бера олади.

«Уран конида 250га яқин иш ўрнини, Қора-Болта тоғ кон комбинатида эса – 450 иш ўрнини тузиш режалаштирилмоқда», — дейилади ҳукуматнинг хатида.

Қирғизистонликлар Иссиқкўл вилоятида уран қазишга атроф-муҳит бузилиб кетиши мумкин деган хавф сабаб қарши чиқишмоқда. change.org сайтидаги онланй петиция бир сутка ичида 10 мингдан ортиқ имзо тўплаган. Маҳаллий турғунлар икки бор митингга чиқишган.

«Қирғизистондаги  ЮрАзия» компанияси кон чиқувчи ерда 2013 йилдан бери геологик разведка ишларини ўтказмоқда. Уран конини ишлатиш бўйича 2018 йилнинг декабрида маълум бўлган. Ўша вақтда Қора-Болта комбинатининг раҳбари Андрей Акимов ҳам атроф-муҳитга зарар келитиршга йўл қўйилмаслигини ваъда қилган.

Саноат, энергетика ва ер ости хазинасидан фойдаланиш давлат комитети кон ишлатиш «экологик жиҳатдан ҳавфсиз» бўлиб, янги иш ўринларини тузади деб айтмоқда. Ведомство кон ишлатишда реагентлар қўлланилмаслигини ва қолдиқ сақлагичлар қурилмаслигини ваъда қилмоқда.