КСДПнинг аъзолари Атамбаев партиянинг раҳбарлигидан йўқ бўлиб қолгани учун адлия вазирининг истеъфосини талаб қилишди

508

Қирғизистон социал-демократия партиясининг (КСДП) 20га яқин аъзолари 22-апрелда митингга чиқиб, адлия вазири Марат Жаманкуловнинг истеъфосини талаб қилишди.

Норозилик акциясига чиққанлар Адлия вазирлиги ҳуқуқий томонларнинг реестридан партия етакчилигининг собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг бошида турган Сагинбек Абдрахмановга алмаштириб қўйганига қарши бўлишди.

КСДПнинг сиёсий кенгаши аъзоси Адиль Турдукулов билдиришича, адлия вазирлигининг партия раҳбариятини реестрдан алмаштириш харакати «ноқонуний ва конституцияга қарши келади».

«Вазирлик фуқароларнинг ҳуқуқлари билан қонунларни ҳимоя қилиши керак.[...] Вазир Жаманкуловнинг истеъфосини ва унинг жавобгарликка тортилишини талаб қиламиз. [...] Биз шунингдек Абилгазиевнинг истеъфосини талаб қиламиз. Биз КСДП партияси парламентнинг тарқалишини талаб қиламиз», — деб айтди Турдукулов.

Вазирлик КСДП етакчисини ўз базасидан Алмазбек Атамбаевдан «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг лидери Сагинбек Абдрахмановга 18 апрелда ўзгартирган.

Ведомстводан билдирилишича, КСДП бўйича маълумотларни Сагинбек Абдрахмановнинг аризаси бўйича киргизишган. Шунингдек Абдрахманов Атамбаевдан ўзига партия уставини, муҳрини ва кўчмас ҳамда кўчма мулкларини ўтказиб беришни талаб қилган.

Атамбаев бош прокурордан Адлия вазирлигининг харакатларини «ноқонуний» деб танишини сўраб мурожаат қилган.

«Атамбаевсиз КСДП» харакати собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг келишмовчилиги ортидан 2018 йилнинг ўртасида пайдо бўлган. Харакатнинг 3- апрелдаги съездида Абдрахманов раис бўлиб сайланган.

Ҳозир мамлакатнинг энг катта партияси бир неча қисмга парчаланиб кетган. КСДП ўзини ҳозирги ҳукуматнинг муҳолифати деб эълон қилган, аммо  фракциядаги депутатларнинг кўпчилиги Жээнбековни қўллайди.