Текебаев ва Жапаровнинг тарафдорлари сиёсатчилар озод қилинсин деган талаб билан митингга чиқишди

541
Омурбек Текебаевнинг тарафдорлари Олий суд биносининг олдида. Сурат: RFE/RL

Сиёсатчилар Омурбек Текебаев ва Садир Жапаровнинг 200дан ортиқ тарафдорлари Олий суднинг биноси олдига митингга чиқишди. Олий суд бугун сиёсатчиларнинг ишларини қайта кўриб чиқмоқда. Митингчилар «Текебаевга озодлик!», «Жапаровга озодлик!» деган шиорлари билан чиқишди.

Митингга «Ата Мекен» парламент фракциясининг лидери Алмамбет Шикмаматов ҳамда унинг партиядоши Канибек Иманалиев келишди.

«Бизнинг адвокатлар беш янги очилган ҳолат бўйича мурожаат қилишди. Биз судлардан адолатли, қонуний ҳукмни талаб қилишимиз керак. Биз босим ўтказмоқчи эмасмиз, биз шунчаки қонуний қарорни талаб қиламиз. [...] Текебаев ва Жапаров учун ҳаққоний суд талаб қиламиз», — деб билдирди Шикмаматов.

Сиёсатчиларнинг тарафдорлари янги Жазо-процесс кодекси кучга кириб, Олий суд Текебаев ва Жапаровнингжиноят ишларини қайта кўриб чиқаётганидан митингга чиқишди.

Суд сиёсатчиларни собиқ президент Алмазбек Атамбаев даврида айбдор деб топган. Аммо ҳозир ўлкани бошқармай қолган Атамбаев агар янги вазиятлар пайдо бўладиган бўлса Текебаев ва Жапаровнинг жиноий ишларини қайта кўриб чиқишни қўлламоқда.

Омурбек Текебаевга қарши жиноят иши у муҳолифатдаги «Ата Мекен» парламент партиясининг лидери бўлиб турганда Атамбаев илгари сурган конституция реформасига қарши чиққанлиги учун очилган.

Сиёсатчи россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан миллион доллар пора олиш ва коррупция бўйича айбланган. Тергов фаразига кўра, пулни олгандан кейин Текебаев Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга йўл очиб бермоқчи бўлган. Бу ишда сиёсатчи Дуйшонкул Чотонов воситачи бўлган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Иккиси ҳам айбдор деб топилиб 8 йилга судлашган, бироқ амнистия бўйича уларнинг қамоқ муддати 4,5 йилгача қисқартирилган. Сиёсатчилар айбларини тан олишмаган.

Муҳолифатчи Садир Жапаров эса Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олганликда айбланган. Лекин Каптагаев ўзи Жапаровга қарши даъвоси ва унинг айби йўқлигини айтган. Натижада муҳолифатчи сиёсатчи 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.