Санкт-Петербург: Қирғизистонлик 10 соатлик курьерлик навбатидан кейин ҳалок бўлди

462
Иллюстратив сурат / «Яндекс.Еда»

Қирғизистонлик Артик Орозалиев «Яндекс.Еда» етказиў хизматидаги 10 соатлик курьерлик иш навбатидан кейин вафот этди. Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги ҳозирча экспертиза хулосасини олганича йўқ, аммо ўлимнинг дастлабки сабаби  — юрак ҳасталиги.

Қирғизистоннинг Москвадаги элчилигининг матбуот котиби Гулбарчин Байимбетова Орозалиевнинг жасади Қирғизистонга етказилиб, 21-апрелда дафн қилинганини «Клооп»га маълум қилди.

«Бизга ҳозир тиббий хулосани беришганича йўқ [...] Марҳумнинг ҳамкасби улар сўзлашиб турган вақтда қулаб тушганини айтиб берди. Тез ёрдам келиб, вафот этанини таъкидлашган», — деди Байимбетова.

Унинг айтишича, «Яндекс.Еда» компанияси марҳумнинг оиласига бадал тўлаб берган, аммо унинг миқдорини очиқлагани йўқ.

Артик Орозалиев 16-апрель куни «Яндекс. Еда» етказиш хизматидаги 10 соатлик иш навбатидан кейин вафот этган. У Чуй вилоятининг Тўрт-Кўл қишлоғидан ярим йил аввал Санкт-Петербургга ишлаш учун келган.

Россиянинг «Бумага» нашри «Яндекс.Еда» сервисининг матбуот хизматига таяниб Орозалиев юрак хасталигидан вафот этганини ёзиб чиққан.

Лекин вафот этган қирғизистонликнинг яқини Тимур Орозалиевнинг айтишича, бунгача Артиқнинг юрагида муаммо бўлмаган.

«Мен танинг кардиолог билан маслаҳатлашдим. У тўлиғича соғлом одамда ортиқча ишлаш сабабли бундай бўлмас эди деб менга айтган», — деган у Россиянинг «Фонтанка» нашрига.

«Яндекс. Еда» компаниясининг матбуот хизмати қирғизистонлик вафот этган куни 10 соатлик иш навбатида бўлганини тасдиқлашди. Уларнинг айтишича,  курьерлар иш тартибини ўзлари танлашади ва у тўрт соатдан ўн икки чоатга чўзилиши мумкин. Иш оз вақтларда ходимлар ҳордиқ чиқара олишади.

Қирғизистонлик вафот этгандан кейин твиттер фойдаланувчилари курьерлерни «ортиқча ишлашга мажбурламасликка ва улар учун меъёрий меҳнат шартларини» ўрнатишни талаб қилишди. Твиттерда #яндекссмерть ва #яндекседаответь хэштеглари билан твит ёза бошлашган.