Биринчи май туманининг ҳокими Токтосун Султанов «Клооп»га берган интервьюсида билдиришича, маъмурияти «Ата Мекен» муҳолифат партияси 23-апрель куни эски майдонда митинг ўтказишини «ёдга солган».
«Рухсат бериш ёки бермаслик бизнинг компетенциямизда эмас, қонунда бу аниқ ёзилган», — деди Султанов.
“Атамекен”чилар партиянинг собиқ лидери Омурбек Текебаевнинг ва собиқ депутат Садир Жапаровнинг ишларини қайта кўриб чиқиш бўйича Олий суднинг йиғини вақтида тинчлик митингини ўтказмоқчи. Уларнинг айтишича, митингга минг киши йиғилади.
«Митинг йўл тўсиш ёки бировнинг ҳуқуқини бузиш эмас. У демократиянинг бир ричаги. 23-апрелда “Ата Мекен” партияси тинчлик митингига чиқади. Мэрдан ҳайиқмаймиз», — деди партиянинг лидери «Марал ФМ» радиосига берган интервьюсида.
Аввалроқ Бишкек мэри Азиз Суракматов пойтахтда 2020 йилгача митингларни ўтказишга мораторий киргизишни таклиф қилган. Аммо шу билан бирга муаммоларни дебатлар ва давра суҳбатлари орқали ҳал қилиш учун мэрия жой ажратиб бериб теради деб ваъда қилган.
Бу билдирув «Республика» партияси Қирғизистонга қайтиб келиши керак бўлган аввалги президентликка номзод Омурбек Бабановни қўллаш митингини ўтказиш режаланаётгани хабар қилингандан кейин айтилган. Шаҳар маъмурияти судга мурожаат қилиб, митингни Горький номидаги гулзорга жилдиришни илтимос қилган. Суд шаҳар ҳукуматининг таклифини қўллаган.
Бироқ партия провакация бўлиб кетиш эҳтимоли бор деб митинг уюштиришни тўхтатиб қўйган. Бабанов эса ўзи Қирғизистонга қайтмай туришга қарор қилган.