«Ҳавфсиз шаҳар» бўйича жаримадан тушган маблағнинг бир қисми тез ёрдам хизматини молиялашга сарфланади

481
Иллюстратив сурат

Ҳукумат йўл харакати қоидаларини бузишдан тушаётган жарима пулларининг бир қисмини тез ёрдам хизматини ривожлантиришга сарфлашга қарор қилди.  «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасининг ҳисобидан қоида бузишларнинг сони ўсиб, жарималар ҳам кўпайган.

Икки ҳафтанинг ичида тармоқли давлат органлари ҳукумат аппаратига ўз таклифларини киргизишлари керак.

Машиналар ва махсус ускуналарнинг етишмовчилигига ва ойлик маошининг озлигига тез ёрдам ходимлари тарафидан бир неча шикоятлар бўлган эди.

«Ҳавфсиз шаҳар» — бу камералар ёрдами билан йўл харакати қоида бузарликларини рўйхатга олиш бўйича давлат лойиҳаси. Йўлларга камераларни ўрнатиш ишини Россиянинг «Вега» компанияси амалга оширмоқда.

Ҳозирда «Ҳавфсиз шаҳар» Бишкекда ва Чуй вилоятидагина ишга кирган, яна бир камера Бишкек — Норин — Торуғарт йўлида турибди. Аммо ҳукумат камераларни бутун мамлакат бўйича ўрнатишни режалаштирмоқда.