Жалолобод: Гиёҳванд модда билан қўлга олинган йигитнинг онаси милиция ходимлари ўғлини қийнаб айбни тан олдирганини айтмоқда

521

Тўқтағулнинг 25 ёшдаги турғуни апрелнинг бошида 2 килограммга яқин гашиш билан ушланган. Жалолобод вилоятининг милицияси уни гиёҳванд модда айланишида айбламоқда. Гумондорнинг онаси Гулмира Шакирова милиция ходимлари айбни ўғлига «мажбуран» тан олдирганини айтиб чиқди. Ҳуқуқ ҳимоячилари гумондорга қарши куч қўлланилганини инкор қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда 4-апрель куни Тўқтоғул туманини Торкен қишлоғи турғуни Абжал Нурбеков исмли фуқаросининг видео мурожаати тарқаган. У Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг ходимлари томонидан «саҳналаштирилган сценарий бўйича» гиёҳванд модда билан қўлга олинганини айтади.

«Жалолобод вилоятининг милиция ходимлари мени Тўқтағулдан ушлаб кетишиб, ўзлари атайин уюштириб, ўзлари пул берил Жалолободга олиб келиб уришди. Бўйнимга олдим, она. Менга ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ. Уришди мени, урганларини кўрсатиб қўяй. Мана шу ерим, бу ерим», — деб Нурбеков видео мурожаат йўллаган.

Видеода унинг бир оёғи ва елкасида кўк доғлар бўлганини кўриш мумкин.

Гумонланувчининг онаси Гулмира Шакирова 15-апрелда Ўш шаҳрида матбуот анжумани ўтказиб, ўғлининг айбдор эмаслигини айтди. У милиционерлар фарзандига айбни «мажбурлаб» бўйнига олдирган деб ҳисоблайди.

«Ўғлимнинг дўсти Нурсеннинг айтишича [милиционерлар] машинани полигининг тагидан скотч билан ўралган нарсани олиб, боламнинг оёғининг остига қўяди, у “меники эмас! Бу нима?” деб қичқирибди. Ўғлимни милициянинг ходимлари қийнаб айбни бўйнига олдирган. Боламнинг судланганини улар билишган, шу сабабдан ҳам менинг боламни танлашган», — деди Шакирова.

Жалолобод ВИИБнинг вакили Нурдинбек Жээнбеков эса 28-февраль куни боланинг устидан тезкор маълумот тушганини, 2-апрелда милиционерлар Абжал Нурбековни 1 килограмм 700 грамм гашиш билан ушлашганини «Клооп»га билдирди.

«Бунга қадар айбланувчи ўғрилик факти билан судланиб, Бишкекдаги №32 ётоқ қамоғида жазо муддатини сиртдан ўтаётган бўлган. У ерда рўйхатдан ўтиб Тўқтағулга келиб-кетиб турган. Ўтказилган тадбирлар асосида 100 минг сомга баҳоланган гиёҳванд модда билан қўлга олинди. Бари очиқ-ойдин бўлган», — дейди у.

Жээнбеков гумонланувчига қарши ҳуқуқ ҳимоячилари тарафидан куч қўлланилганини инкор қилди. У қўшимча қилишича, жамоатчиликка чиққан видео ким томонидан, қайси ерда тасвирга олингани, шубҳали қандай вазиятда калтаклангани бўйича текширув ишлари ўтказилмоқда.