Бишкек: «Ак-Ордо» участкасида марҳум журналист  Эгизбаевнинг номидаги кўча пайдо бўлди — шаҳар кенгаши бу ноқонуний деди

37
Сурат: Каниет Жиргалбеков

Марҳум журналист Улан Эгизбаевнинг дўсти Каниет Жиргалбеков «Клооп»га билдиришича, ҳозирда «Ак-Ордо» участкасидаги Улан Эгизбаевнинг исми қўйилган кўчанинг аввал номи йўқ бўлган. Унинг айтишича, Эгизбаевнинг номи туширилган доска  бир ойдан бери илиниб турибди.

«[Маҳаллий] турғунлар унинг меҳнатини қадрлаб, кўчага унинг номи билан аташни ўзлари ечишган. Турғунлар ўзлари шаҳар кегашига мурожаат қилиб, кўчага ном қўйишга рухсат олишини айтган», — деди Жиргалбеков.

Бироқ, Бишкек шаҳар кенгашининг матбуот хизматидан кўча аталишини Эгизбаев исми билан ўзгартиришга шикоятлар тушмаган деб «Клооп»нинг журналистига билдирди.

«Улан Эгизбаевнинг аёли буни [янгиликни] ўзининг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган. [...] Бу расмий турда шаҳар кенгашидан ўтмаган ва биз эса [розилигимизни] берганимизча йўқ», — деб айтишди матбуот хизматидан.

У ердан қўшимча қилишича, Бишкекда кўчаларнинг номини ўзгартиришга қўшимча қилишича, Бишкекда кўчаларнинг номини ўзгартиришга киргизилган мораторий киргизилган, аммо унга бу кўчанинг номи аввалдан йўқ бўлган бўлса, унда аҳоли ўз таклифини Бишкек бош архитектурага қарашли топонимика бўлимига жўнатишлари керак.

«Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати журналисти Улан Эгизбаев 2018 йили 22-июлда Иссиқкўлдаги «Акун» пансионатида сувга чўкиб ҳалок бўлган.

Уланбек Эгизбаев журналистик текширувларида қирғиз амалдорларининг порахўрлик схемаларининг, элита уйларининг қурулиши учун муниципиал ернинг ноқонуний сотилишини ҳамда қабристондаги порахўрликни фош этган.

Унинг қабристондаги коррупция бўйича охирги текширувидан кейин парламентнинг депутатлари билан ҳуқуқ тартибот органлари бу вазиятга эътибор қарата бошлаган.

Ҳаммуаллиф: Рустам Халимов