Тарих музейи ва отчопар бўйича жиноят ишлари бириктирилди — зарарнинг қиймати 200 млн сом деб баҳоланди

411
Чолпон-Отадаги отчопар

Бош прокуратура Бишкекдаги Тарих музейини таъмирлаш бўйича текширувлари ва Чолпон-Отадаги от майдонининг қурулиш ишини бир жиноий ишга бириктирди. Давлатга келтирилган зарар қиймати 200 миллион сомдан ортиқ деб баҳоланган.

Бош прокурор Откурбек Жамшитов парламентда билдиришича, тергов Тарих музейини таъмирлаш ва Чолпон-Отадаги от майдонини қуриш ишлари бўйича аввалги олти амалдорга айб қўйган.

Уларнинг орасида собиқ премьер-министр Сапар Исаков, Алмазбек Атамбаевнинг аввалги маслаҳатчиси Мира Карибаева ҳамда СМУ-3 пурдартчи қурулиш ширкатининг асосчиларидан бири Айдар Мендеев бор.

Жамшитовнинг айтишича, тергов бу икки лойиҳа бўйича давлатга келтирилган зарарнинг умумий қийматини 247 млн сом деб баҳолаган — музей бўйича 101,6 млн сом, от майдони бўйича эса 145,9 млн сом.

Бу ишда Мира Карибаева айбланувчи қатори ўтаётгани ҳақидаги маълумот матбуотда жорий йилнинг март ойидаёқ пайдо бўлган, аммо ўша вақтда бу маълумотни Карибаева ўзи ҳам, махсус хизмат ҳам тасдиқламаган ёки инкор ҳам қилмаган.

Апрель ойининг ўртасида Карабаеванинг қизи Айгерим Аширбекова Карибаева музей реконструкциясининг «мазмуний қисмигагина жавоб берган» деб ёзган фейсбукда.

Музейни реконструкциялаш ҳамда от майдонининг қурулиши

Бишкекдаги Тарих музейи собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ташаббуси бўйича 2016 йили мартда реконструкция учун ёпилган.

Реконструкция процессини Атамбаевнинг даврида президент маъмуриятининг раҳбар ўринбосари Сапар Исаков назорат қилиб турган. Таъмирлаш ишлари 2016 йилнинг 31-августи муносабати билан битирилади деб режаладаштирлганига қарамай бугунги кунгача ёпиқлигича қолмоқда.

2018 йили майда «Ата Мекен» муҳолифат партияси реконструкциядан ўтган музейга бориб, бино тендерсиз ва лойиҳа-смета ҳужжатларисиз таъмирланганини айтиб чиққан.

Ўша вақтда МҲДҚ тарих музейининг реконструкциясига сарфланган маблағларни дарҳол текшира бошлаган.

Шу билан бирга МҲДҚ Жаҳон кўчманчилар ўйини ўтган Чолпон-Отадаги от майдони қурулишининг қиймати ортирилган деб баҳолаган. Унда давлатга келтирилган зарар 202 млн сомга баҳоланган эди.

Жаҳон ўйинларини ўтказиш ташаббусини Алмазбек Атамбаев илгари сурган. 2016 йили ҳукумат Чолпон-Отадаги от майдонининг қурулиши билан иккинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинлари учун инфраструктурани реконструкциялашна 1,5 млрд сом сарфлаган — бу қурулиш ишларини ҳам  Сапар Исаков назорат қилган.

Ҳозирда қамоқда ўтирган Исақов эса 2018 йили апрелда Қирғизистон «равнақи учун адолатли ишлаганини» билдирган. У коррупция бўйича ўзига қўйилаётган айбларни инкор қилганига қарамай харидлар ва тендер ўтказишда айрим ведомстволорда ёки пудратчиларда қандайдир бир қоида бузарликлар бўлиш эҳтимолини ҳам ҳисобдан чиқармади.