Кун иқтибоси: Депутат Масалиев Атамбаев митинг ўтказиши мумкинлигини огоҳлантирди

520
Исхак Масалиев

Агарда [ҳукуматга] қарши курашни собиқ президент, долларлик миллионер бўлиб қолган одам, Жогорку Кенешда энг катта фракцияси бор партиянинг лидери бошласа, у ҳолда жамоатчиликда умуман ўзгача вазият пайдо бўлади. У кишининг қишлоғи, қариндош-уруғлари пойтахтимизга яқин жойлашса тартибсизлик уюштирилиши тўлиқ эҳтимол. Собиқнинг  [Атамбаевнинг] характерини ҳаммамиз биламиз.


Масалиев бу ҳақда Атамбаев ва унинг вориси Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик фонида билдирди.

Сиёсатчиларнинг келишмовчилиги ортидан КСДП иккига бўлиниб қолди: парламент фракцияси ҳозирги президентни қўллашини билдирса,  социал-демократларнинг иккинчи қисми эса Атамбаев билан бирга муҳолифатга кетган.

Шунингдек Атамбаев ва Жээнбековнинг ўртасидаги жанжал фонида Қирғизистоннинг парламенти собиқ президентнинг даҳлсизлигини олиш бўйича қонунни қабул қилган. Мазкур қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири Масалиев бўлган.

Алмазбек Атамбаевни қўллаган социал-демократлар 7-апрелда агар президент «хатоларини тузатмаса» митингларни ўтказиш нияти борлиги ҳақида билдиришган.

Улар ўз тарафдорлари собиқ премьер Сапар Исаков ҳамда Бишкекнинг собиқ мэрлери Албек Ибраимов билан Кубаничбек Кулматовнинг устидан очиқ суд ўтказишни, шунингдек барча конституцион талабларнинг сақланишини талаб қилишган.