Бир кадр билан: «Ата Мекен» «Атамбаев қамалсин» деган плакатни илиб қўйган — бу КСДПни ғазаблантирди

443
Атамбаевни «Ата Мекен» партиясининг офиси деворига илинган портрети. Сурат: 24.kg

«Ата Мекен» партиясининг аъзоси Асия Сасикбаева «Клооп»га билдиришича, партия идорасининг деворида «Атамбаев қамалсин» деган ёзув бўлган плакатлар илиниб турибди.

Собиқ президентнинг сурати туширилган плакатлардан ташқари, деворда собиқ бош прокурор Индира Жолдубаева, МҲДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев ҳамда унинг собиқ ўринбосари Болот Суйумбаев «қамалсин» деган талаблар илинган. Уларнинг бари бу хизматларни Атамбаевнинг даврида эгаллашган.

Собиқ президентни ва унинг тарафдорларини жавобгарликка тортиш талаблари партия ижорасининг ёнида бир ойга яқин вақтдан бери илиниб турибди.

«Ата Мекен» котибиятидан билдиришларича, уларга КСДПнинг сиёсий кенгаши аъзолари мурожаат қилиб, плакатларни олиб ташлашни талаб қилишган, чунки бу  «одобсизлик». Аммо уларни олишдан бош тортишган.

«КСДПга келиб кетганлар буни одобсизлик ва ким жиноятчи, ким жиноятчи эмаслигини судгина хал қилади деб ҳисоблашади. Лекин “Ата Мекен” партияси давлатнинг собиқ раҳбарини жиноий жавобгарликка тортишга харакат қилади ҳамда портретни девордан олиш ниятимиз йўқ», — деб билдиришди котибиятдан.

КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева ҳозирча бу бўйича изоҳ берганича йўқ.

Контекст: «Ата Мекен» муҳолиф партияси собиқ президент Алмазбек Атамбаевни доимо танқид қилади, чунки унинг даврида судлар партиянинг раҳбари Омурбек Текебаевни ҳамда унинг асосий сафдошлари Аида Салянова ва Алмамбет Шикмаматовни коррупцияда айбдор деб топган. Ҳозир Текебаев қамоқ жазосини ўтамоқда,  Салянованинг жазоси қизи кичкина бўлгани учун жилдирилган, Шикмаматов эса беш миллион сом миқдорида жаримага тортилган. Уларнинг бари Атамбаевнинг сиёсатини ва унинг 2016 йили қабул қилинган Конституцияга ўзгартиришларини танқид қилишган.