![](https://uz.kloop.asia/wp-content/uploads/sites/9/2019/04/Tramp_Otunbaev.jpg)
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 8-апрелда Қирғизистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Болот Отунбаев билан учрашди. Учрашувда у Қирғизистонни демократик қадриятларнинг ҳудуддаги лидери деб атади.
«Бизни ўлкаларимизнинг ўртасидаги тижорий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик учун имкониятларни кўрмоқдамиз. Биз ҳамкорликда ҳавфсизроқ, демократик ҳамда гуллаган дунёни қуришга ёрдам бера оламиз», — деди америкалик лидер.
Элчи Отунбаев Трампга ишонч ёрлиғини топшириб, Қирғизистон бундан кейин ҳам икки давлатнинг ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантиришни режалаштирётганини айтди.