Масалиев КСДПсиз янги коалиция тузишни таклиф қилди

447
Исхак Масалиев парламентда. «Азаттык»нинг видеосидан олинган скриншот

«Онугуу-Прогресс» фракциясининг депутати Исхак Масалиев билдиришича, парламент КСДПсиз янги кўпчилик коалициясини тузиш керак. Унинг айтишича, социал-демократларнинг ички низолари «бутун парламентга катта зиён келтирмоқда».

«Агар КСДП муҳолифатга кетганини очиқ билдираётган бўлса ва ўзи деярлик ҳукумат бўлиб турса, у ҳолда буни қандай тушуниш мумкин?», — деди у.

КСДП фракциясининг ва кўпчилик коалициясининг раҳбари Иса Омуркулов бошқатдан коалиция тузишнинг ҳожати йўқ, чунки фракция партиядан қатъий назар қарор қабул қила олади деб жавоб берди.  

Шунингдек Масалиев ҳозирги коалиция «ноқонуний» ишлаяпти деб ҳисоблайди, чунки 2018 йили «Республика — Ата-Журт» фракцияси уюшмага у тузулгандан кейингина кириб қолган.

«Биз қонунга лойиқ бўлган ва қонун доирасида ишлаган янги коалиция тузушимиз керак. Ҳақиқий кўпчилик коалициясини тузиб, кейинги йилгача ишлаш лозим. Акс ҳолда охири яхши бўлмайдиган кўринади», — деди у.

Кўпчилик коалицияси — бу  парламентдаги фракцияларнинг уюшмаси. Парламентда бирорта ҳам партия ўринларнинг кўпчилигини ололмай қолган вақтда коалиция тузулади.

Кўпчилик коалициясидаги фракцияларга ўз қонунлари ва ўзгартиришларини парламент орқали ўтказиш қулай.

Кўпчилик коалициясига ҳозирда беш партиянинг ичидан тўрт фракция киради. Улар:  КСДП, «Кыргызстан», «Бир Бол» ва «Республика – Ата Журт». «Ата Мекен»эса муҳолифатда.