Сиёсатдан кетиш, «Республика»нинг 2020 йилдаги парламент сайловига қатнашиши ҳамда Қирғизистонга қайтиш. Бабановнинг интервьюсидаги асосийлар  

453
Омурбек Бабанов. Даниль Усмановнинг «Клооп» учун олган сурати

Бизнесмен ва аввалги президентликка номзод Омурбек Бабанов бир ярим йилдан бери НТС телеканалига илк интвервьюсини берди. «Клооп» унинг телеканал етакчиси билан бўлган интервьюсининг асосийларини айтиб беради.

«Республика» партиясининг раҳбарлигидан кетдим. Мени бунга мажбур қилишди. Менинг тарафдорларимга босим ўтказишди, менинг парламентда ўтирган сафдошларимни Оқ уйнинг еттинчи қаватига Икрамжан Илмияновга чақира бошлашди. Унинг иш кабинетида МҲДҚнинг ва Бош прокуратуранинг ходимлари бор эди. Улар партиядошларимни қўрқитиб, менинг партиянинг раҳбарлигидан тушириш учун имзо тўплашга мажбурлашган. Менга қарши жиноят ишлари қўзғалганини интернетдан билдим.

Тарафдорларимга қарши таъқиблар тўхтатилиши учун сиёсатдан кетганман. Сайловдан кейин тарафдорим Руслан Казакбаевга Туркияда учрашиб, ундан Алмазбек Атамбаев ҳамда Сооронбай Жээнбеков билан учрашишни илтимос қилдим. Учрашувда улар шундай шарт қўйишди: мен сиёсатдан кетиб, депутатлик мандатимни топшириб, шунингдек Қирғизистондан камида бир йилга кетишим керак бўлди. Биз сўзлашувларни бир ой ўтказдик. Менга қарши жиноят ишининг ёпилишини ва менинг тарафдорларимга босим кўрсатилмасин деб сўрадим. Мен ўз ваъдамни бажардим ҳам бир ярим йил давомида Атамбаев билан ҳам, Жээнбеков билан ҳам гаплашмадим. Менинг яқинларим президент билан сўзлашувларни ўтказиб келишган, аммо МҲДҚнинг менга қарши тўқиган жиноят иши хали ҳам ёпилгани йўқ.

Мен Қирғизистонга ўз эрким билан қайтяпман. Қирғизистонга яқин кунларда қайтиб келишни режалаштиряпман. Мен ҳеч қаерга қочмаганман, ҳеч кимдан яширинмаганман ва ўз истагим билан қайтяпман. Терговчиларнинг саволларига қонун доирасида жавоб беришга тайёрман. Ҳукумат қонунни бузмайди деб ишонаман. Ватанимни ва халқимни соғиниб кетдим.

«Республика» 2020 йилдаги парламент сайловига қатнашади. Бу партия  — менгина эмасман. Унинг депутатлари парламентда ўтиришибди, маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ҳам бор. Уларнинг бари сайловга қатнашади деб ўйлайман.

Қирғизистонга сармоялар орқали ёрдам беришни хоҳлайман. Ўлканинг иқтисодини ривожлантириш керак, лекин менга қарши қўзғалган жиноят иши ортидан халқаро сармоядорлар билан сўзлаша олмаяпман. Шахсий муаммоларим хал бўлмаётган бир пайтда қайси сармоялар ҳақида сўзлашишим мумкин эди? Дастлаб менга ва менинг тарафдорларимга босим кўрсатилмайдиган ҳаёт керак.

Атамбаев ва Жээнбековнинг келишмовчилиги афсуслантиради. Уларнинг жанжали Қирғизистнга фойда олиб келмайди. Ҳозир ўлкага уни бирлаштирадиган одамлар керак. Агар улар бирлашса Қирғизистонда барқарорлик ўрнайди. Улар ўз низоларини ўзлари хал қилиб олишлари керак деб ҳисоблайман.

Текебаев ва Жапаровнинг ишлари — сиёсий. Мен Текебаев билан дўст бўлмаганимга, уни танқид қилганимга қарамай, унинг иши 100 фоиз сиёсий иш. Уни оқлаб, депутатлик мандатини қайтариб бериш керак. Садир Жапаровнинг иши ҳам сиёсий — жабланган Эмилбек Каптагаев ўзи Жапаров айбдор эмас деб айтган.

Судьялар ҳукуматга қарам. Атамбаевнинг ўзини иқтидори вақтида мустақил суд тизимини туза олмаган. Бу эса ўлкага  инвестицияларни жалб қилиш учун керак. Яқиндагина Жээнбеков ўзи Қирғизистонда судьяларга ишониб бўлмаслигини айтган.

Бабановнинг президент бўлиш истаги

Омурбек Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловида ҳукуматга қарашли номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган. Унда у сайловчилар овозининг 33 фоизини олиб, иккинчи ўринга чиққан. Бабанов юқазганини тан олиб, Жээнбековни ғалаба билан табриклаган.

Кейинчалик сайловдан сўнгра Бабановга қарши бир неча жиноят иши қўзғалган: биринчи иш бўйича уни ҳукуматни босиб олишга тайёрланиш, иккинчиси эса — миллатлараро низо қўзтиши бўйича гумонланган. Тадбиркор ўзига қўйилган айбларни «ёлғон» ҳамда «ҳуқуқ тартибот органларининг ўзбилармонилиги» деб атаган.

Бабанов Қирғизистондан 2017 йилнинг ноябрида чиқиб кетган, унинг тарафдорлари сиёсатчи Москвага даволанишга кетганини хабар қилишган. Ўша йилнинг 30-декабрида Бабанов сиёсатдан кетаётганини эълон қилган. У ўз қарорини сайловдан ютилиб қолганда сиёсий карьерасини якунлашга ваъда бергани билан изоҳлаган.

Бабанов ўзи мамлакатдаги катталиги бўйича иккинчи ўринда турган «Республика — Ата-Журт» партиясини бошқарган ҳамда 2011-2012 йиллари ҳукумат раҳбари лавозимида ишлаган.