Қирғизистонда биометрик паспортларни ишлаб чиқариш тендерини ютиб олган Garsu pasaulis компанияси Давлат рўйхатга олиш хизмати билан (ДРХ) бирга эмаслигини айтиб чиқди. Аввалроқ МҲДҚ Давлат рўйхатга олиш хизмати ходимлари енгувчи билан маҳфий сўзлашиб олишган деб билдирган.
Компания пресс-релиздаги «фирма ДРХнинг раҳбарияти билан алоқадор дейилган шубҳани инкор қилади» деб айтилган билдирувини 5-апрель куни тарқатди. Компаниядагилар МҲДҚнинг айбловини «аноним абсурд туҳмат» деб ҳисоблашади ва уларни «республикани ривожлантириш бўйича истиқболли дастурларга тўсқинлик қилмоқда» деб аташди.
«Нима учун республиканинг расмий ҳукумати ҳақиқатни аниқлашга харакат қилмай ўз қарорларини текширилмаган маълумотларга асослашади? Биз Қирғизистон раҳбарияти янги бланкларни ишлаб чиқариш тендерига тўсқинлик қилишга йўл бермайди деб ишонамиз», — деб келтирган пресс-релизда компания бош директор маслаҳатчиси Витаутас Меляускаснинг сўзларини.
Компания «ёлғон ва туҳмат билан фирмага моддий зарар етказаётган» қирғизистонликларнинг устидан тадбиркорлик обрўсини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилмоқчи.
Аввалроқ Витаутас Меляускас «Азаттык»қа интервью бериб, МҲДҚ уларга қандайдир бир сўровлар билан мурожаат қилимаганини, текширув ҳақида эса улар интернет орқали эшитишганини билдирган.
Унинг айтишича, Латвиянинг ТИВининг ходимлари уни Қирғизистонга боришдан эҳтиёт бўл дейишган. «Биз тергов органлари билан ҳамкорликка тайёрмиз. Менга ўзимизнинг ТИВдан қўнғироқ қилишиб, Қирғизистонга борма деб айтишди ва бу ўлканинг ҳуқуқ тизимига унчалик ишонганим йўқ, чунки мен у ердан келмай қолишим мумкин».
Тинтув ва тергов
МҲДҚнинг ходимлари апрель ойининг бошида паспортларни сотиб олиш тендерига қандайдир бир алоқаси бор одамларни тергов қилиб, уларнинг уйларида тинтув ўтказишган. Кейинчалик махсус хизмат ДРХнинг ходимлари Литванинг Garsu Pasaulis компаниясининг вакиллари билан яширин келишувга боришиб, тендер вақтида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишган деб билдирган.
«ДРХнинг аввалги ва ҳозирги ишлаётган айрим етакчилари ютиб олган компаниянинг вакиллари билан доимий алоқада бўлгани аниқланган», — деб айтилади махсус хизматнинг пресс-релизида.
Махсус хизматнинг фарази бўйича, мазкур компаниянинг манфаати ДРХда ҳимоя қилинганидан, фирма ўз рақибларига қараганда 253 млн сомга кўп маблағ таклиф қилганига қарамай тендерни ютиб олган.
Баҳсли тендер
Давлат рўйхатга олиш хизмати 2018 йили октябрда янги турдаги биометрик ёки умум фуқаролик паспортларининг бланкларини тайёрлашга тендер эълон қилган. ДРХ бланкларни тайёрлаш қийматини 1,2 млрд сомга баҳолаган. Тендерга беш компания, икки немис, француз, Литва ҳамда қозоқ компаниялари қатнашган.
Паспортларни тайёрлаш бўйича хизматлар қийматининг энг кам миқдорини, 686 млн сомни Mühlbauer ID Services GMBH номли немис компанияси таклиф қилган.
Тендер комиссияси уч компаниянинг аризасини квалификация талабларига жавоб бермайди деб рад қилиб, икки компанияни, аниқроғи ўз хизмати учун 940 млн сом таклиф қилган Литванинг Garsu Pasaulis компаниясини ҳамда ўз хизматини 948 млн сомга баҳолаган IDEMIA француз компаниясини танлаб олган.
Комиссия тендер ғолиби қилиб Garsu Pasaulis компаниясини танлаган. Шундан кейин немис Mühlbauer ID Services GMBH ҳамда Франциянинг IDEMIA France компаниялари тендер ўтказиш вақтидаги қоида бузарликлар ҳақида айтиб чиқишган.