Кун сурати:  2010 йилнинг 7-апрелида ярадор бўлган инқилобчини қутқариш

531
Сурат: Нина Горшкова \ “Слово Кыргызстана”

Нина Горшкова 2010 йилнинг 7-апрелида ишлаб, тарихий аҳамиятга эга кадрларни ёритишда иштирок этган фотосуратчилардан бири бўлган.

Горшкова «Слово Кыргызстана» газетасининг суратчиси бўлган. Кейинчалик у 2010 йилдаги воқеага бағишланган кўргазма ўтказган. Ўша кўргазмадаги суратларнинг барини бу ердан кўра оласиз.

2010 йили 7-апрелда митингчиларга қарши қурол қўлланилиб, 80дан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Қирғизистоннинг иккинчи президенти Қурманбек Бакиев эса оиласи билан аввал мамлакат жанубига, сўнг Белорусияга қочган.  7-апрель воқеаси расман халқ инқилоби деб атаб келинади.