«7-апрель — режа билан тайёрланган тўнтариш». Алексей Елисеев 2010 йилдаги революция ҳақида интервью берди

437
Алексей Елисеев

Ривожлантириш, инвестиция ҳамда инновациялар бўйича марказий агентлиги (РИИМА) раҳбарининг собиқ ўринбосари Алексей Елисеев 24.kgга интервью берди. Елисеев Курманбек Бакиевнинг ва уни оиласининг президентлик режими қулатилган 2010 йилдаги апрель воқеаси ҳақида ўз версиясини айтиб берган.

Алмазбек Атамбаевнинг штабида Елисеевнинг уни ҳукуматни босиб олиниши ҳақида хабардор қилган маълумот етказувчиси бўлган. Елисеев ўзи бу ҳақда Бакиевларни ҳамда унинг атрофидагиларни хабардор қилган, аммо уни куч тизимлари барини назорат қилмоқда деб тинчлантириб қўйишган. Одамларни отиш бўйича буйруқни Қирғизистоннинг ташқарисидаги одамлар бериб туришган. Ҳукуматнинг ҳолсизлигидан ва махсус хизматларнинг сотқинлиги сабаб революция бўлиб кетди. Қон тўкишлар ва тартибсизликлар  «махсус уюштирилган», иқтидордаги ҳукумат ва муҳолифат эса ўша қармоққа тушиб қолишган.

Елисеевнинг айтишича, у Максим Бакиев билан ҳеч қачон дўст бўлмаган, шунчаки у билан ишчи алоқаларини сақлаб турган. Шунга қарамай у Максим Бакиев билан бирга РИИМАдаги иши билан фахрланади.   Елисеев ўз ишида ўлкага сармояларни жалб қилишни ҳамда керакли қонунларни суриб ўтишга харакат қилган. Ҳозир у Латвияда адвокат бўлиб ишлаб, бошқа ўлкаларда бошпана излаган айрим бир катта амалдаги қирғизистонликларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.

Контекст: Алексей Елисеев — қочқин президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг энг яқин тарафдорларидан бири. Айрим манбаларнинг айтишича, Елисеев ва Бакиев универститдан бошлабоқ дўст бўлишган. У 2010 йилдаги апрель воқеаларидан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган, мамлакатнинг янги ҳукумати эса уни сиртдан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.  Максим Бакиев сиртадн 25 йилга озодликдан ажратилган. У ҳозир Буюк Британияда яшайди.