Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҚСДП съездидан сўнг журналистлар олдида нутқ қилди. Партия раисининг нутқи қисқа - 15 дақиқагина бўлди. Собиқ давлат раҳбари «сохта КСДП», қўрқув муҳити ва «ўз вазифларини бажармаётган» президент ҳақида гапирди.
Бишкекда бўлиб ўтган ҚСДПнинг XVIII съездидан сўнг партиянинг раиси — собиқ президент Алмазбек Атамбаев журналистлар олдида чиқиш қилди. Собиқ давлат раҳбари камгап бўлди ва журналистларнинг айрим саволларига жавоб берар экан зўрға 15 дақиқа сўзлади.У нима ҳақда гапирди?
Атамбаевсиз ҚСДП ҳақида
«“Сохта ҚСДП”дан мақсадинглар нима деб сўрашибди (чамаси Атамбаев “Атамбаевсиз ҚСДП” харакати ҳақида айтмоқда) — уларнинг мақсади Атамбаевни қамаш. Қаранглар, ўн киши ўтирибди, лекин улардан кўрсатма ололмайди [менга қарши]. Менга жиноий иш қўзғаш учун, аввал мен жиноят қилишим керак», — деди Атамбаев.
ҚСДПнинг қўрқтилган аъзолари ҳақида
«Ҳудудлардаги айрим вакилларни қўрқитиб, бормасликка кўндиришди», — деб хабар қилди Алмазбек Атамбаев. Унинг айтишича, съездни ўтказишга йўл қўйишмаган ва тадбирни брифингда иштирок этган депутат Анвар Артиқовнинг уйида ўтказишга тўғри келган. .
«Бакиев даврининг» қайтиши ҳақида
«Агар мен ҳаётдан завқланишни истаганимда, мен буни қила олардим. Лекин, мен Қирғизистон келажаги учун “бакиев даври” қайтмасин дедим», — дейди Атамбаев. Бакиевларни у бир неча бор эслаб ўтди — масалан, Жээнбеков ҳукумати ҳақида гапирар экан — «Ярим йил ичида Қирғизистонга бакиев тартиби ва қўрқув муҳити қайтди», деб айтган.
Бакиевлар — бу 2010 йилдаги революциядан кейин ўлкадан қочган Қирғизистоннинг иккинчи президенти Қурманбек Бакиевнинг оиласи. Бакиевлар ҳокимиятдан ажрагандан кейин кларни рейдерлик, порахўрлик, қўрқитувлар ва буюртма қотилликларда айблашган.
Даҳлсизлик ҳақида
Атамбаев уни даҳлсизлигининг олинишини конституцияга зид деб таъкидлади. Аввалроқ парламент собиқ президентнинг даҳлсизлик мақомини олиш бўйича қонун лойиҳасини тўлиқ мақуллаган. Қонун Сооронбай Жээнбеков мақуллагандан кейин 10 кун ўтиб кучга киради.