Контрабандада айбланган собиқ депутат Дамирбек Асилбек ўғли 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

490

Қирғизистонни Жогорку Кенешининг собиқ депутати Дамирбек Асилбек ўғлининг ишини кўриш Алматининг махсус туманлараро судида ўтаётганини «Казинформ» нашри хабар қилади. У билан бирга контрабанда иши бўйича яна 11 кишига айб қўйилган.

«Дамирбек Асилбек ўғлини “Транс миллий жиноий гуруҳ тузиш”, “Иқтисодий контрабанда” моддалари бўйича айбдор деб топишни ва озодликдан ажратиш турида охирги жазо муддатини 12 йил деб белгилашни сўрайман», — деб билдирди прокурор суд йиғинида.

Бундан ташқари, Асилбек ўғлининг қамоқда «юқори хавфсизликда» ушлаб туриш, шунингдек жазо ўташ муддати тугагандан кейин мамлакатдан чиқариш таклиф қилинди.

Терговнинг фикрича, Дамирбек Асилбек ўғли контрабанда билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳни бошқрган ҳамда у бир йил ичида чегара орқали 407,5 млн тенга товарни ўтказиб, шу сабабдан бюджетга 99 млн тенгедан ортиқ божхона тўловлари тушмай қолган.

Дамирбек Асилбек ўғли Қозоғистоннинг махсус хизмати томонидан қўлга тушгунга қадар «Қирғизстон» фракциясидан Жогорку Кенешда депутат бўлган. Асилбек ўғли қўлга олингандан кейин, унда қирғиз ва қозоқ фуқаролиги борлиги аниқланган. Бу уни депутатлик мандатидан ажратишга сабаб бўлган. Унинг фракциядаги ўрнига эса апрелда Руслан Чойбеков келган.