Асилбек Жээнбеков ҚСДПдан чиқди. У Атамбаевни партиявий диктатурада айблади

599
Асилбек Жээнбеков

Депутат Асилбек Жээнбеков 3-апрель куни парламент мажлисида Қирғизистоннинг социал –демократлар партиясидан (ҚСДП) чиқишини айтди. Аммо у фракцияда депутат бўлиб ишлашни давом эттиришини қўшимча қилди.

«Афсуски, ҚСДПнинг ичидаги жанжаллар партиянинг обрўсига зарар етказди [...] мазкур партия бир кишининг қуролига айланиб бормоқда. Бир кишинниг диктатураси ўрнаб, бошқа аъзоларни ҳисобга олмай қўйишди. Уларнинг ҳам хиссаси катта, гап Сооронбай Жээнбеков, Иса Омуркулов ҳамда бошқаларда бўлмоқда», — деб «АКИпресс» Жээнбековнинг сўзларини келтирди.

Унинг айтишича, унга ҚСДПга қўшилишни 2007 йили акаси таклиф қилган. Аниқроғи ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков. Улар ўша вақтда партиянинг Қирғизистон жанубидаги нуфузини ортира олишган.

«Партия раисининг [собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг] шахсий алами, хафагарчилиги мамлакатнинг ривожланишига зарар етказмаслиги керак. Афсускин, ҚСДП ичидаги интригалардан ўз вазифаларини тўлиқ бажара олмаяпти. Бу интрига ишларга мени ҳам аралаштиришмоқчи, лекин мен аралашмайман», — деди Жээнбеков.

Алмазбек Атамбаев Асилбек Жээнбековнинг парламентда бўлишини бир неча бор танқид қилган. У ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековни парламентдаги укаси ёрдами билан «оилавий бошқарув» тузмоқда деб ҳисоблаган.

ҚСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева билдиришича, Асилбек Жээнбековдан ариза тушмаган, лекин унинг айтишича, партиянинг ҳар бир аъзоси ундан ўз эрки билан чиқиб кета олади.

«Алмазбек Атамбаев — партиянинг раиси, аммо қарор қабул қилувчи орган ҳам бор — бу  ҚСДПнинг сиёсий кенгаши. У ерда ҳозирда 34 киши бор. Жамоат органи тургандан қандай қилиб Асилбек Жээнбеков Атамбаевни бир кишининг диктатурасида айблай олиши мумкин?» — деди Жолдубаева «Клооп»га.

Социал-демократлар муҳолифатда

ҚСДП ҳозирги ҳукуматнинг муҳолифатига ўтаётганлиги ҳақида расмий турда 18-мартда эълон қилган.

Баёнот собиқ президент Алмазбек Атамбаев ваиқтидордаги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик ортидан бўлган. Сооронбай Жээнбеков 2017 йилдаги президентлик сайловига Атамбаевнинг қўллови остида, ҚСДПнинг номидан номзодини кўрсатган.

Аввалги икки сафдошларнинг келишмовчилиги сабаб социал-демократларнинг партияси парчалинб кетган: айримлари Атамбаевни қўлласа, яна бошқалари  — парламентдаги фракция юзида қисман ҳозирги президентни қўллашади.

Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева