Иқтисод вазирлиги чегарадаги вазият сабаб Қозоғистонни ЕОИИнинг низомларини бузишда айблади

469

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги оғир юк ташувчи машиналар. Сурат: Қирғизистон қишлоқ хўжалик вазирлигининг матбуот хизмати

Қирғизистон иқтисод вазирлиги Қозоғистон ҳукуматини Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) нормаларини бузишда айбламоқда. Бу айбловлар қирғиз ҳукуматини Қозоғистоннинг қирғиз-қозоқ чегарасидаги кучайтирилган назоратига нисбатан бўлган реакцияси бўлмоқда.

Иқтисод вазирлигининг матбуот хизмати билдиришича, идора қирғиз-қозоқ чегарасида юзага келган вазият важидан ЕОИИ аъзоларининг консультация ўтказиш учун Бишкекка чақиришни таклиф қилган. Қозоғистон назоартни 19-мартда кучайтирган. Ўшандан бери чегарада юзлаган оғир юк машиналари навбат кутиб тўхталиб қолган.

Қирғизистон ҳукуматининг баҳосича, Қозоғистон ЕОИИнинг ички бозордаги маҳсулотларнинг эркин айланиши бўйича низомни бузмоқда. Қозоғистон ҳайдовчиларнинг халқаро маҳсулот-транспорт қўш саҳифасини, ҳисоб фактурасини, транспорт воситасига техпаспорт ва чегарадан ўтиш талонини текширади.

«Бундай фаолиятлар яширин божхона назоартини ўтказиш бўлиб ҳисобланади, у Иттифоқ низомларига зид келади ҳамда ЕОИИ ҳақидаги келишувнинг 25-моддасининг ЕОИИнинг ички бозорида товарларнинг эркин айланишини таъминлаш қисмидаги низомларни бузишга йўл бермоқда», — деб айтилади муассасанинг маълумотида. .

Иқтисод вазирлиги қозоқ ҳукуматининг харакатлари қирғиз товарлари билан таъминловчиларнинг ўртасида моддий йўқотувларга олиб келади деб ҳисоблашади. 3-апрелдаги маълумотларга кўра, «Ак-Тилек — Автодорожний» назорат ўтказиш пунктида 250ка яқин юк ташувчи автомобил йиғилиб қолган.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги тиқин

Қозоғистоннинг чегара хизмати ўзининг Чуй вилояти билан чегарадош «Карасу» ўтказиш пунктида мартнинг ўртасидан бошлаб назоратни кучайтирган. Бу юзлаган оғир юк автомобилларидан турган навбат кутишларга сабаб бўлган.

Қозоқ ҳукуматининг версияси бўйича,  оғир юк ташувчи автомобиллар текширувдан ўтишдан бош тортишгани ёки ҳужжатлари тўғри бўлганидан чегарадан ўта олмай туришибди. Қирғизистоннинг чегара хизмати тиқин ҳужжатларида муаммо бор ҳайдовчилар важидан юзага келганини билдиради.

Қирғиз юк ташувчилари қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтишда илкбор қийинчиликларга дуч бўлишаётгани йўқ. 2017 йили ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев билан қозоқҳукуматининг келишмовчилиги сабабли Қозоғистон чегарадан ўтказиш қоидаларини мураккаблаштирган.

Ўша вақтда Қозоғистон бир ой давомида қирғиз товарларини чегарада кучатилган тартибда текшириб, чекловларни киргизган. Қўшни давлат ўзининг харакатини қирғиз маҳсулотлари  «доим ҳам ЕОИИнинг талабларига жавоб беравермайди» деб тушунтирган.