МҲДҚ Атамбаевнинг қамоққа олингани ҳақидаги фейкларни тарқатганлик учун йўқ модда билан қўрқитмоқда

58

Миллий ҳавфсизлик бўйича қўмита (МҲДҚ)  Тош-Мўйноқ қишлоғида собиқ президентни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилмагинини билдирди.

Ўтказилган махсус операция ҳақидаги маълумот WhatsApp мессенжеридаги чатлар орқали тарқалиб кетган. Махсус хизмат бу хатларни «фейк» деб атади.

МҲДҚ «атайлаб ёлғон маълуомт тарқатиш» учун жиноий жавобгарлиги билан қўрқитди.

Бироқ ҚР жиноят ва жазо кодексида бундай жавобгарлик йўқ. Кодексда «Жиноят қилингани ҳақида атайлаб билдирув қилиш» ҳақида модда бор, лекин бу меъёр агар ёлғон билдирув тўғридан-тўғри ҳуқуқ тартибот органларига тушган бўлсагина ишлайди.

МҲДҚнинг ўзида нима учун улар пресс-релизда бўлмаган модда билан қўрқитиб, «Кўрамиз» деган изоҳ билангина чекланишганига жавоб беришгани йўқ.

Собиқ президентининг қўлга олинганлик эҳтимоли ҳақида маълумот Атамбаев билан унинг вориси Сооронбай Жээнбековнинг келимовчилиги фонида пайдо бўлди.

Эски икки сафдошнинг келишмовчилиги сабабли социал-демократлар партияси парчаланиб кетан: айримлари Атамбаевни қўлласа, яна бошқалари — парламентдаги фракция юзасидан қисман ҳозирги президентни қўллайди.