«Атамбаевсиз ҚСДП» Бишкекда съезд ўтказди. Супер қисқа баён

68
Съезднинг видеотрансляциясидан олинган скриншот. Видео: Жалбирак ТВ

«Атамбаевсиз ҚСДП» харакати 3-апрель куни Бишкекда ўзининг республика миқёсидаги съездини ўтказди. Қирғизистоннинг социал-демократия партиясидан (ҚСДП) бу тадбирни  «масхарабозлар шоуси» деб аташди.

«Атамбаевсиз ҚСДП» харакатининг аъзолари ўзларининг раиси қилиб сиёсатчи Сагинбек Абдрахмановни сайлашди. У — бу хизматга кўрсатилган ёлғиз номзод. Абдрахманов сайлангандан кейин ҳозирда партияни бошқараётган собиқ президент Алмазбек Атамбаев учун «ҚСДП элга қарай олмай, бош эгиб қолди» деб билдирди.

«Мени Омуркулов ва Жээнбеков қўллади». «Атамбаевсиз КСДП» харакатини янги сайланган етакчисининг айтишича, унинг бу хизматга номзодини ҚСДПнинг парламентдаги депутатлари қўллашган. «Партиянинг раҳбарлигига лойиқлар кўп. Иса Омуркулов ва Асилбек Жээнбеков  кабилар. Лекин улар мени лидер бўлишга лойиқ деб айтишди», — деб билдирди у. Омуркулов ва Асилбек Жээнбеков Абдрахмановнинг сўзларига изоҳ беришгани йўқ. Бунинг устига Жээнбеков ҚСДПдан чиқиб кетган.

Атамбаев ҚСДПни узурпациялашда айбланди. «Атамбаевсиз ҚСДП» харакатининг аъзоси Муратбек Турдубаев йиғилиш вақтида собиқ президентни «партияни узурпациялашда» айблаб, «Атамбаевсиз ҚСДП»нинг етакчиси билан сиёсий кенгаши ҳар 4 йилда бир сайланиб туришини қўшимча қилди. «Акс ҳолда Атамбаев монархия қилишни истайди», — деди у.

«Атамбаевсиз ҚСДП»нинг съезди «ҚСДП янгиланиш ва қайта тузилиш йўлида» шиори остида ўтди. Аммо баннерга ёзилган русча шиорнинг ўзида уч грамматик хатога йўл қўйилган — уюштирувчилар шиорни «СДПК — на пути обновлении и преобразовании» деб ёзишган.

ҚСДПнинг ўзидан «Атамбаевсиз ҚСДП»нинг съездини «масхарабозларнинг шоусу» деб аташди. Бундай баёнотни партиянинг матбот котиби Кундуз Жолдубаева қилди. У бу йиғилишни «ҚСДПга ҳеч қандай алоқаси йўқ» деб қўшимча қилди.