Ҳуқуқ тартибот органлари кимникида тинтув ўтказа олади? (спойлер: кимникида истаса, ўшаникида)

76
Иллюстратив сурат / «Турмуш» нашри

Апрель ойининг бошида Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) халқаро паспортларни сотиб олишга эълон қилган тендерига боғлиқ инсонларникида тинтув ўтказди. Тинтув шунингдек бу иш бўйича гувоҳларникида ҳам ўтган, аниқроқ айтганда, юрист Нурзат Хусаинова билан «Клооп»нинг муҳаррири Анна Капушенконинг уйида. Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари кимларникида тинтув ўтказишга ҳақли эканини текширамиз.

«Прецедент» компаниясининг юристи Замир Жоошев «Клооп»га терговчилар тинтув жиноят ишларининг фигурантлари билан гумондорларникидагина эмас, гувоҳ деган расмий мақом олмаган оддий фуқаролар билан гувоҳларникида ҳам ўтказа олишларини тушунтириб берди.

Юристнинг айтишича, гувоҳларни тинтув тўғрисида меъёр эски Жиноий-процесс кодексида (ЖПК) ҳам ёзилган. Аммо 2019 йили январда кучга кирган янги ҚПКда тинтув ўтказишга нима асос бўла олишини унинг муаллифлари батафсил ёзишган.

Терговчи тинтув ўтказиш учун судьяга унинг асосли эканини исботлаб бериши керак. Ишнинг гувоҳларига нисбатан тинтув қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

  • жиноят ёки қилмиш қилинган бўлса;
  • гувоҳда иш учун муҳим бўлган буюмлар ва ҳужжатлар бор. Масалан, гувоҳда иш бўйича шубҳалининг ёки айбланувчининг айбини тасдиқлаган далиллар бўлса;
  • мазкур буюмлар, ҳужжатлар ёки қидирувда юрган одамлар белгиланган ерда юрган бўлса. Масалан, гувоҳнинг уйида.

Бу каби фактларга тезкор қидирув тадбирларинниг натижалари, ҳужжатлар ҳамда фуқаролардан олинган тушунтириш хатлари далил бўлиб бера олиши мумкин — бунинг бари судга ўтказилиши керак.

Лекин, амалда юристнинг айтишича, тинтувга рухсат судья тарафдан талабдагидек текширувсиз ҳам шунчаки берилаверади.

«амалда тезкор қидирув тадбирларининг натижалари судга берилмайди ва судья тарафидан тинтув учун асосларнинг бор-йўғини текшириб, баҳо берилмайди», — деб тушунтиради юрист.

Янги ЖПК бўйича, тергов тадбирларини ўтказиш учун жиноят ишини қўзғаш шарт эмас — бунинг учун фақатгина аризани ёки жиноят фактини Бузишларнинг умумий реестрида рўйхатга олиб қўйишгина етарли.