Қирғизистон социал-демократлар партиясининг (ҚСДП) раҳбари Алмазбек Атамбаев партияннинг атрофида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида, ҳусусан Асилбек Жээнбековнинг партиядан чиқиши ҳамда янги «раиснинг» сайланиши ҳақида гапирди. Унинг айтганлари Атамбаев билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилиги вақтида ўрин олди. Атамбаевнинг сўзларинин қисқача баёни.
Ўн йил аввал сиёсатчиларни ўлдиришар эди, ҳозир қамашяпти. Атамбаев мамлакатдаги ҳозирги сиёсий вазият 2009 йили президент Қурманбек Бакиев вактидаги воқеаларга ўхшаш деб эълон қилди. Унинг айтишича, ҳозирда «барча қирғизистонлик элита ҳамда кўпчилик депутатлар қўрққанидан» овоз чиқармай ўтиришади.
«2009 йили мартда Медет Садиркуловни ўлдириб кетишган. Аммо булар бир оз қув бўлиб чиқишди. Улар ўлдиришмайди, улар айбсиз одамларни қамашади», — деб айтди Атамбаев.
Жээнбековнинг даврида Атамбаевнинг катта лавозимли хизмат ўринларни эгаллаган барча тарафдорлари коррупция бўйича айбланиб, қамоққа олинган.
Президентнинг укаси Асилбек Жээнбековнинг партиядан чиқиши ҳақида: «Менга бугун Асилбек Жээнбеков бизнинг партиядан чиқиб кетди деб айтишди. Иғво, жанжаллар ортидан [чиқдим деди], «ҳукуматни ноқонуний тортиб олиш» [...] Мен 17-мартда шу ерда Мээрбек Мискенбаевнинг (таҳр. — Бакиевнинг вақтида президент аппаратини етаклаган) айтганларини эсладим: “Ака-ука Жээнбековларсиз Қирғизистон учун”. Ҳозир ҚСДП ака-ука Жээнбековларсиз. Иккиси ҳам чиқди», — деди Атамбаев.
ҚСДПдан депутат ҳамда президентнинг укаси Асилбек Жээнбеков 3-апрелда, Сооронбай Жээнбеков эса 2017 йилдаги президентлик сайловига иштирок этиш арафасида чиққан.
Жээнбековларнинг Райим миллион билан алоқаси ҳақида. Собиқ президентнинг айтишича, «Матраимовлар билан Жээнбековларнинг кланлари ҳақиқатни текшириш ўрнига собиқ премьер-министр Сапар Исаковни ҳамда божхонанинг собиқ раҳбари Кубаничбек Кулматовни қамоққа тиқишди».
«[Булар] улар ҳақида, албатта мен ҳақимда яна турли ёлғонларни тарқатишди. Чунки мақсад Атамбаевсиз ҚСДП эмас, Атамбаевсиз Қирғизистон эди», — деб айтди собиқ президент.
Атамбаевсиз ҚСДП харакати ҳақида. Атамбаевнинг айтганлари бўйича, 3-апрелда бу харакатнинг съездига парламентнинг бирорта ҳам депутати боргани йўқ. «Менга бу съезддаги баннернинг суратини кўргазишди. [У ерда] 4 сўз ва 2 хато. Бўлмаса у ерда Сагинбекгина [Абдрахманов] бўлмаган, ака-ука Жээнбековлар ҳам — рус тили ўқитувчилари — ёрдам беришган», — деди собиқ президент.