Эр-хотинлар Нурлан Каримшаков ва Гулзана Имаевани қўлга олиш Россиянинг президенти Владимир Путин Қирғизистонга сафар билан келганига бир кун қолганда бўлди.
Эр-хотинлар 27-мартда қўлга олинган. Уларнинг дўстларини ва танишларининг айтишича, милициянинг фаолларга қарши эътибор қаратишига уларнинг Россиянинг Бишкекдаги элчихонаси олдида «Путин — босқинчи» деб ёзилган плакат билан пикетга чиққанлари сабаб бўлган.
Қўлга олинганларни Қирғизистоннинг Жиноят ва жазо кодексининг «Миллатлараро низо қўзиш» моддаси бўйича айблашмоқда. Ҳозирда улар Бишкекнинг Биринчи Май районининг ички ишлар бошқармасининг вақтинчалик сақлаш изоляторида ушлаб турилибди — бу ҳақда ўзининг фейсбук саҳифасида ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова билдирди.
Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий марказнинг директори Нурдин Сулайманов милициянинг биносида қўлга олинганлар билан гаплашган. Унинг айтишича, Каримшаковга дарҳол адвокат беришмаган, аммл Жиноят-процессуал кодексининг низомлари бўйича дарҳол беришлари керак эди.
«У бизга 8:45да Манас проспектидан ушлаб кетишганини билдирди, бу ерда олиб келишди [Бишкекнинг Биринчи май ТИИБни биносида]. Терговчиларга уларни соат 16:00дагина киргизишган. Бу вақтгача, соат 16:00га яқин уларни иш кабинетида ушлаб, саволлар беришган. ТИИБ ходимларининг айтишича, ҳеч қандай сўроқ бўлмаган», — деди Сулайманов Карасартова эълон қилган видеода.
Каримшаков милиция биносида бўлган вақтда унинг квартирасида тинтув ўтказишган. Ҳуқуқ тартибот органларининг фаолиятларидан кейинги тартибсизликни фаолнинг ўғлига тасвирга олган, унинг айтиши бўйича унинг отасини «украиналик миллатчилар» билан алоқадорикда айблашган.
Фаолнинг адвокати Замир Жоошев «Клооп»га маълум қилишича, у ўзининг ҳимояга олган одами билан қўлга олингандан 14 соат ўтгандан кейингина учраша олган.
Унинг фикрича милиция Каримшаковни рафиқаси билан уларнинг квартирасини тинтув ўтказишга ордер тайёрлаш учун ушлаб турган. «313-модда бўйича улар 10 йилгача озодликдан ажратилиши мумкин, уларнинг тўрт фарзанди бор, энг каттаси 19 ёшда, қолганлари балоғатга етмаган», — деди юрист.
Жоошевнинг айтишича Нурлан Каримшаков ҳамда унинг турмуш ўртоғи 19 соат давомида овқатланишмаган. Юрист бу аларнинг ҳуқуқларини «кескин бузилиши» деб атади. «Бугун ёки эртага прокурор қўлга олинганларга ҳимоя чорасини аниқлаш бўйича судга чақирув жўнатади».
Мақола эълон қилиниши арафасида милициядан «Клооп»нинг журналистига изоҳ бера олишгани йўқ.
Қўлга олиш Путиннинг Қирғизистонга келиш арафасида бўлган. 28-март куни Россиянинг президенти Бишкекка қирғиз ҳукумати билан сўзлашувлар учун учиб келган.
Тарафлар турли тармоқлар бўйича 30 битимга қўл қўйишни, бундан ташқари, Россиянинг бошқармасидаги ЖХКТнинг Қантдаги авиабазасининг ишида ўзгаришларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Путиннинг келишидан олдин Россия Қирғизистонга «моддий қўллов» учун грант шаклида 30 млн доллар ажратиши маълум бўлган.
Ҳаммуаллиф: Рустам Халимов, Анна Капушенко