Бир кадр билан: Жээнбеков ва Путиннинг Бишкекдаги учрашуви

544
Владимир Путин ва Сооронбай Жээнбеков. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Россия раҳбари Владимир Путинни халқаро «Манас» аэропортида кутиб олди. Рус президенти Бишкекка 28-март куни эрта билан учиб келди.

Жээнбеков ва Путиннинг учрашуви «Ала Арча» давлат қароргоҳида ўтади. Тарафлар Россиянинг назоратидаги ЖХКТнинг Қантдаги авиабаза ишини ўзгартиришни муҳокама қилиб, турли тармоқлар бўйича 30 битимга қўл қўйишади.