Бир абзац билан: Спикер Атамбаевни коррупцияда айблади, ҚСДПдан унинг сўзларини «ёлғон» деб аташди

535
Алмазбек Атамбаев президент бўлиб турган вақтда Фарид Ниязов билан. Сурат: Султан Досалиев / Президентнинг матбуот хизмати

Контекст: Парламентнинг спикери Дастан Жумабеков Алмазбек Атамбаевни президент бўлиб турган даврда «коррупцияга йўл берган ва рақибларини таъқиб қилишда» айблаган. Жумабеков Атамбаев сабабли халқ «қарзга ботиб», унинг яқин сафдошлари эса  «бойиб, ҳукуматни узурпациялашга харакат қилишган» деб билдирган. Спикернинг бу сўзлари Атамбаевнинг айбловларига жавоб бўлган. Бунга қадар собиқ президент Жогорку Кенеш депутат ҳамда президентнинг укаси Асилбек Жээнбековга қарам деб билдирган.

Нима бўлди? Жумабеков тарафдан тилга олинган айбловловларга Атамбаевнинг энг яқин сафдоши, унинг аввалги маслаҳатчиси ҳамда ҚСДПнинг сиёсий кенгашининг аъзоси Фарид Ниязов жавоб берди. Унинг спикерга берган жавобини бир абзац билан қисқача баён қиламиз:

Жумабековнинг айтганлари — «популистик ёлғон». У юрагининг тубида Атамбаев билан бирга ишлаганига фахрланади. Тўғри, Атамбаевнинг даврида кредитлар кўп олиниши билан бирга миллиардлаган доллар грантлар ҳамда бошқа ёрдамлар ҳам олинган. Атамбаев юзлаган километр йўлларни, юзлаган мактабларни, ўнлаган ишхоналарни, янги от майдони ва тарих музейини мерос қолдирди. Қирғизистоннинг аввалги президентларидан қай бири шундай қилган эди? Ҳеч ким. Атамбаев доимо порахўрлик билан курашиб, буни сиёсий рақибларига қарши курашга айлантирмаган.  Албатта, у баъзан нотўғри одамларга ишонганини тан олади, аммо агар унинг атрофидаги одамларнинг айбларини исботлашса, у ҳолда у уларни халқ олдида айблашга тайёр. Лекин, бу Сапар Исаков ва Кубаничбек Кулматовга тегишли эмас. Уларга қарши ишлар сиёсий буюртма. Қирғизистон ўз вақтида Атамбаевнинг номини оқлаб, уни Исхак Раззаков ва Турдакун Усубалиев каби лидер қатори танийди. Бунинг бари ҳозирги сиёсий элита вакиллари нима истаётганига қарамай амлга ошади.