Бишкекликлар милицияни ўз ўғилларини ўғирлашда айбламоқда. МВД эса буни инкор этмоқда.

1120

Олти ёшли Асманнинг отаси Рустам Султанов, ички ишлар вазирлиги ходимини (МВД) ўғлининг ўғирланишида айбламоқда. МВД эса айбловни рад этмоқда.  

Ҳуқуқ ҳимоячиси Олег Каназаровнинг сўзларига кўра, ўн кун олдин Султонов ўғли билан Асман таҳсил оладиган мактаб олдида милиция ходимлари томонидан қўлга олиниб Бишкек ички ишлар бўлимининг Бош бошқармасига келтирилган (ГУВД).

Казаковнинг айтишича, ГУВДга келишдан сўнг бола отасидан тортиб олинган, шундан бери боланинг қаердалиги ноъмалум.

Бизнинг олти ёшли фуқаро ҳозир қаердалиги фақатгина худога ва пагон осиб олган жиноят ҳаракатни амалга оширган шайтонларга аён”, - дейди Казаков.

Адвокат Бакай Албановнинг отаси, Султанов бола ўғирланишида, 2011 йилда ажрашган собиқ ҳотинини айбламоқда. Унинг фикрига кўра у ўз ўғлини четга чиқариш учун милиция ходимлари йўллаган бўлиши мумкин. 

Бизнинг таҳминимизга кўра, онаси уни Қозоқистонга олиб кетиб, бизнинг қонунлар тасир эта олмайдиган қилган. Агарда суд Қозоқистонда бўладиган бўлса, биз бирор нарсани тасдиқлашимиз иложсиз бўлади”, - дейди адвокат.

Албанов айтишича, бола ким билан қолиши борасида ҳали суд бўлган эмас. Лекин унинг сўзларига кўра, агарда суд Қозоқистонда қонунлари бўйича олиб бориладиган бўлса, онанинг болага нисбатан ғамхўрликни қўлга киритиш осон бўлади.

Султановнинг вакиллари хабар беришича, ушбу из борасидаги пресс-конференция «тегишли қўнғироқларнинг етишмаслиги туфайли»,кейинга кўчирилган, яъний МВД ходимлари томонидан босим назарда тутилмоқда.

МВД пресс-хизмати, ҳуқуқ ҳимоячиси ушбу иш юзасидан етарли маълумотга «эга эмас» ва ўз чиқишлари билан МВД шанига «соя солмоқда». Уларнинг фикрича, «аслида ҳаммаси умуман ўзгача»

Пресс-хизмат ходими «Клооп» корреспондентига, тергов эртага ҳужжат матнлари бошқарма билан келишилганидан, пресс-релизни ўз сайтида жойлаштиришни вада қилди.

Муҳаррир: Элдияр Арыкбаев
Фото: Илъя Каримжанов