Қирғизистон қомоқхоналарида уяли алоқани тақиқлаб қўйишлари мумкин

870

Жазони ижро этиш хизмати раиси Шейшенбек Бейзаков, аҳлоқни тузатиш колонияларида "заглушка"лар қўйишни таклиф қилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари маҳбусларга нисбатан чегараланишларга қарши эмас, бироқ ҳали суд ҳукмини кутаётганлар учун эмас.

Байзаков "Клооп"га берган интервюсида, ҳозирда қўнғироқ қилиш ҳуқуқи, фақатгина бузғунлик содир этмаган, «виждонли» маҳбусларга берилади, деди.

Бошқа ҳолларда маҳбуслар уяли алоқани гувоҳларга нисбатан тазъйиқ ўтказиш ёки бошқа аҳлоқни тузатиш муассасалари билан биргаликда ҳаракатлар уюштириш, масалан, очлик эълон қилиш мақсадида фойдаланишлари мумкин.

"Зоналар ўзаро музокара олиб боришади. Қочиш режасини тузиб бошқариб туриш мумкин. […] Бизда гувоҳлар ҳимояси ҳақидаги қонун мавжуд эмас. Мана, масалан, бирор кишига [гувоҳларни] ўлдириш, дўппослашга буюртма беришлари мумкин. Мен ҳаммаси қонуний бўлиши тарафдориман", - дейди ГСИН раиси.

Унинг сўзларига кўра, уяли алоқа воситалари маҳбусларга ё қариндошлари, ё «бепарво» ходимлар ёки адвокатлар орқали етказилади.

Байзаков, маҳбуслар ўз ҳисобларини тўлдириш учун газеталардаги сотув ҳақида эълонлардан фойдаланадилар. Улар реклама берувчиларга қўнғироқ қилиб уларнинг мулкини сотиб олиш учун телефон ҳисобларига пул ташлашни сўрашади.

«Вечерний Бишкек»дан эълонларни олишади. Масалан, "уй сотилади, жуда қиммат", дейликки, мен сизга зонадан қўнғироқ қилиб: "Ҳурматли шундай, шундай киши, мен эндигина чегарадан ўтдим, менинг симкам Қозоқистонники, менга ҳозирча Бишкек симкасини бериб туришди, рости пулларимнинг хаммаси долларда, илтимос, ҳисобимга пул ташланг”дейма", - дейди ГСИН раиси.

«Голос свободи» ҳуқуқ ҳимояси маркаси директори Сардар Багишбеков, "заглушка" аҳлоқни тузатиш муассасаларида ўрнатиш "мумкин". Лекин унинг сўзларига кўра, ҳали суд ҳукми чиқарилмаган маҳбусларни ҳам ҳисобга олиш керак.

«Уларга нисбатан [ҳали суд ҳукми чиқарилмаганлар] махсус «қўриқчи остида сақлаш» меъёри мавжуд». У ҳолда суд ҳали айбдор ёки айбсиз деб тан олмаганларни ҳисобга олиш лозим", - дейди Бегишбеков.

Унинг сўзларига кўра уяли алоқа воситаси, маҳбуслар аҳлоқни тузатиш муассасаларига олиб келиши мумкин бўлган нарсалар рўйхатида йўқ.

Ҳуқуқ ҳимоячиси таҳмин қилишича, маҳбуслар уяли алоқа воситалари орқали "ташқи дунёга" босим ўтказишлари мумкин, бироқ ташқи дунё билан алоқани "буткул" тақиқлаш мумкин эмас.

"Нормал давлатларда, вақтинча сақланаётганлар маълум вақтда, чегараланган вақт давомида фойдалана оладиган телефонг бор. Агарда вақтинча сақланаётган ўз адвокати билан боғланмоқчи бўлса, унга ёки тергов изолятори маъмуриятига шикоят қилмоқчи бўлса, у телефондан фойдаланиш имконияти бўлиши керак", - деб ҳисоблайди ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилот директори.

Маҳбуслар норозилиги

Байзаковнинг сўзларига кўра, уяли алоқа воситаларини тақиқлаш зарурияти аҳлоқни тузатиш муассасаларидаги январ воқеаларидан кейин пайдо бўлди.

Ўшанда маҳбуслар, СИЗО №1даги қўзғолоннинг спецназ ёрдамида, ударнинг фикрига кўра "шавқатсиз" бостирилишига қарши норозилик намойиши сифатида, ўз оғизларини тикиб қўйган эдилар.

"Улар [спецназ] бостириб кириб одамларни дўппослашга ҳақли эмас эдилар. Ҳеч қандай мажбур қилган эмас, одамларнинг ўзлари бирдамлик белгиси сифатида - ўз оғизларини тикиб қўйшди. Сақланиш шароитлари - бу иккиламчи масала, бизга қариндошлар тирик қолишга ёрдам бермоқда", - ноъмалум бўлиб қолишни мақул кўрган маҳбус сўзларини келтириб ўтади британ нашриёти.

ГСИН бошлиғи Шейшенбек Байзаков хабар беришича, тўполон режадаги тинтов жараёни давомида 20та мобил телефони тортиб олинганда, маҳбусларнинг СИЗО ходимига ҳужумидан сўнг бошланди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра,тўполон "маҳбусларни дўппослай бошлаган" давлат хавфсизлик қўмитаси ва спецназ отряди ГСИНга бостириб кирганидан сўнг бошланган.

Муҳаррир: Элдияр Арикбаев

Ҳурматли фойдаланувчилар, нима деб ўйлайсиз, ахлоқни тузатиш муассасаларида уяли алоқани тақиқлаш тўғрими? Ўз шарҳларингизни қўйидаги қолдиринг.