Жазога ҳукм этилган Бакиевнинг укаси касалхонадан қочиб кетди [+ аудио]

1259

Ҳокимиятдан қулатилган президент Қурманбек Бикиевнинг акаси Ахмат Бакиев манзил колонияда муддатни ўташ давомида Бишкекнинг тиббий марказидан қочиб кетди, дея хабар беради жазони ўташ давлат хизмати. Ахмат Бакиев 2014 йилгача қамалган эди. 

Жазони ўташ давлат хизмати матбуот котиби Александр Никсфорд Ахматбек Бакиевнинг №35 манзил колонисидан қочгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, собиқ президентнинг акаси Бишкек марказидаги тиббий клиникаларининг бирида даволанаётган эди.

35-чи манзил колонияси ходимлари мунтазам равишда унинг олдига касалхонага келиб, у ўз жойидалигини белгилаб қўяр эди. Бироқ 3 март куни тушдан сўнг уни текширгани келганларида, у ўз жойида эмас эди”, - деди Никсдорф.

Александр Никсфорд билан мулоқотнинг аудиоёзувини эшитиш

Матбуот котибининг сўзларига кўра, барча куч хизматлари Бакиевнинг укасини излаш билан шуғулланмоқда. Нискфорд манзил колониясидаги судланганлар “эркин” режимда эканини ва уларда қўриқчи ёки посбон йўқ эканлигини айтди.

Бакиев касалхонада эркин, қўриқчиларсиз сақланар эди. Балки у яна қайтиб келар. Биз умид қиламиз”, - деди матбуот хизмати ходими.

Собиқ президент укасининг йўқолиши ҳақидаги хабар ЖЎДХ кўра 5 мартда келиб тушган. Ҳозирда Ахмат Бакиевнинг қаердалиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. У қидирувга берилган.

Бунга қарамай Нискфорд судланганлар манзил колониясида ҳар шанба белгиланиши кераклигини айтди. Ахмат Бакиев шанба куни эрталаб касалхонада бўлган.

Бутун ҳафта давомида уларнинг [судланганларни] қаердалиги умуман назорат қилинмайди.

Собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг акаси Ахмат Бакиев 2010 йилнинг июн ойида Жалолобод вилоятида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган махсус операция натижасида қўлга олинди.

У қуролланган уюшма ташкил қилиш, қуролларни ноқонуний сақлаш ва фирибгарликда айбдор деб топилган.

У етти йилга аҳлоқни тузатиш колониясида қамоқни ўташга маҳкум этилган. Бироқ амнистияга биноан унинг муддати 2014 йилнинг сентябргача қисқартирилган.

ЖЎДХ маълумотларига кўра, 2012 йилнинг 24 январида собиқ президентнинг укаси пневмания натижасида соғлиги ёмонлашгани туфайли Бишкек касалхонасининг стационар бўлимига кўчирилган эди.

Фото «Азаттиқ» радиоси сайтидан олинди.