Швециянинг Солна туман суди 8-март куни эрта билан теракт тайёрлаш ва терроризмни молиялашда гумонланган ўзбекистонлик Давид Идриссон билан Бахтиёр Умаровга ҳамда қирғизистонлик Атабек Абдуллаевга нисбатан ҳукмини эълон қилди.
Суд ҳукмига кўра, Абдуллаевдан теракт тайёрлаш ва терроризмни моддий дастаклаш бўйича қўйилган айблар олиниб, Идриссон етти йилга, Умаров эса олти ойга озодликдан ажратилган.
Қирғизистонликнинг адвокати Кристофер Старэ ҳукмни «фантастик ғалаба» деб атаб, Абдуллаев қамоққа олингандан бошлаб бир йил давомида мураккаб иш бажарилганини айтди.
«Клооп»нинг таҳририяти ҳукмнинг матнини ўрганиб чиқди. Бу матнда ишнинг ўзи қийин эканлиги ҳамда прокуратура тарафидан, айниқса Атабек Абдуллаевга нисбатан далилларнинг етишмаслиги ҳақида айтилган.
Кимёвий моддалар юкланган юк машинаси
Швециянинг ҳавфсизлик ҳизмати (СЭПО) Абдуллаев Идриссонга теракт тайёрлашда ёрдамлашганига ишонган. Чунки аввалроқ қирғизистонлик Идриссонга ҳужум вақтида қўлланиш эҳтимоли бўлгани айтилган кимёвий моддаларни ташишга ёрдам берган.
Аммо суд ҳавфсизлик ҳизматининг таҳминига қўшилмаган. Суд Идриссон аукционда сотиболинган кимёвий моддаларни теркат учун фойдаланишни истаган деб қарор чиқарганига қарамай Абдуллаевнинг ҳамда Умаровнинг бунга алоқаси бўлганига етарли далил топа олмаган.
Суднинг қарорига кўра, Умаров хатто химикатлар борлигини билмаган ҳам. Бундан ташқари, суд Абдуллаев Идриссон билан бирга теракт уюштиришни режалаштиргани бўйича ҳам етарли исбот топа олмаган. Бунгача қирғизистонликнинг айтишича у Идриссон билан дўстона алоқада бўлгани учун кимёвий моддаларни эмас, бўёқ ташишга ёрдамлашган.
Аҳоли кўп тўпланган ерларда олинган селфи
Абдуллаев Стокгольмда одамлар кўп йиғилган ерларда тушган суратларини эълон қилган — бу прокуратурага уни ҳужум қилишда айблов учун асос бўлган.
Суд процесси вақтида прокурор Пер Линдквист «Мен бу суратларнинг маъносини кўпиртириб –оширишни истамайман, аммо Абдуллаевни ҳужум уюштиришга мос ерлар қизиқтиргани равшан. Бу ростдан ҳам ҳужум режалаштирилганининг белгиси. Бу мозаиканинг кичик, аммо жуда аҳамиятли бир қисми бўлиб ҳисобланади» деб билдирган.
Лекин суд бу фикрга қўшилмаган. Суднинг қарориги кўра, Абдуллаевнинг ижтимоий тармоқларга суратларини тарқатгани «ҳеч қандай маънога эга эмас». Суд у ҳеч қачон «портлашларни режалаштирган деб ишониладиган вазиятда гапирмаган ёки бирор харакат қилмаган» деб таъкидлади.
Ҳукмда шундай дейилади: «Замонавий рақамли муҳитда ҳамма суратлар ҳам қизиқарли бўлмаган ва бир –бири билан боғлиқ бўлмаган суратларни ҳам ўз ичига олади. Атабек Абдуллаевда ИДга тегишли материал борлиги ҳақидаги факт, шунингдек унда ижтимоий тармоқлардаги бошқа суратлар орасида бола бармоғини юқори қаратиб турган сурат бўлгани унинг қандайдир бир аниқ мақсадлари бор эканини англатмайди. Туман суди Атабек Абдуллаевнинг харакатларида ҳужум тайёрлаш бўйича нияти бўлганига далиллар етарли эмас деган қаноатда».
Қирғизистонликнинг адвокати Кристофер Старэ «Клооп»га билдиришича, бу суратларнинг ҳужум тайёрлаш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
«Махсус хизматларда квартирадагиларнинг уч нафари ҳам террор гуруҳининг қисми деган фараз бор эди. Бунинг ортидан Атабекнинг Стокгольмда тушган суратлари "Одноклассники"да эълон қилингани уларга жуда қўл келганю Аммо бу суратлар бундай (терактга тайёргарлик қатори) қаблу қилинишига далиллар етишмайди. Мен бу бўйича суд йиғини вақтида прокурорни қаттиқ танқид қилдим», — деди оқловчи «Клооп» билан бўлган телефон суҳбатида.
Экстремистик видео
Шунингдек СЭПО Абдуллаев билан Ислом давлати ўртасида боғлиқлик кўрган, чунки улар унинг электрон ускуналаридан ИДга тегишли материаларни топишган.
Аммо оқловчи Старэнинг айтишича, Абдуллаев суд вақтида ҳам, тергов вақтида ҳам Идриссондан видеолорни юбормасликни илтимос қилгани ҳақида айтган.
«Атабек иккинчи айбланувчига (Идриссонга) мазкур видео тарғибот эканини ва уни юбормаслик ҳақида ёзган. Бундай материалларни жўнатишни тўхтатиш кераклигини тушунтирган», — деб билдирди Старэ «Клооп» билан бўлган суҳбатда.
Кейинчалик суд ҳукмда айбланувчилар Атабек Абдуллаев ва Бахтиёр Умаров «ИДни тарғиб қилишни исташмаганини [...]ва кимлардир орқали юборилган бу материаллар уларнинг мобил телефонлари ва ноутбукларида автоматик турда сақланиб қолганини» таъкидлаган.
Таржимадаги камчиликлар
«Клооп» аввалги мақолаларида, судгача тергов маърузасини ўрганиб чиқиб унда жиддий тил хатоларига йўл қўйилганини ёзган. Энг асосий мисоллардан бири — қирғиз тилидаги «кылып атабыз» (қиляпмиз) деган феъл контекстда бошқа маънога эга бўлса ҳам, швед тилида «отишма» деб таржима қилинган.
Шунингдек ҳукмда тергов вақтида таржима чиндан ҳам муаммо яратгани айтилган : «Суҳбатларнинг кўпи чет тилларида бўлган, таъкидлаб ўтилганидек, таржималар кўплаган муаммоларнинг чиқишига олиб келган».
Қирғизистонликнинг адвокати Кристофер Старэ терговчиларнинг таржималарда йўл қўйган хатоларининг аксарияти оқловчи томонидан суд бошлангунгача тузатилганини «Клооп»га билдирди.
Пул ўтказмалар
Суд Атабек Абдуллаев номидан ИДга пул ўтказмаларининг икки ҳолатида ҳам қирғизистонлик пулларнинг охирги олувчиси ҳақида билганлиги бўйича етарли асослар бўлмаганини аниқлаган.
Биринчи пул ўтказмаси: Бахтиёр Умаров пул ўтказишда Абдуллаевнинг картасини усиз қўлланган, аммо қирғизистонликнинг ўзига у пулни унинг Туркиядаги оиласига жўнатганини айтган. Умаров ўзи пулнинг охирги олувчисини билган — ИД — шу сабабдан у терроризмни молиялаш бўйича айбдор деб топилган.
Иккинчи пул ўтказмаси: Суд Давид Идриссон Сурияга пул жўнатиш учун Абдуллаевнинг картасини унинг изнисиз қўллангани аниқланган. Шу сабабли қирғизистонликнинг устидан терроризмни молиялаш бўйича қўйилган айб олинган. Идриссон ва яна бошқа айбланувчилар эса бу вазиятда терроризмни молиялаш бўйича айбдор деб топилган.
«Агар айбдор бўлмасанг, суд тизимига ишонсанг бўлади»
Суд ҳукми чиқишига бир неча кун қолганда Абдуллаевни ҳеч нарсани тушунтирмай туриб қамоқдан бўшатишган — бу ўшандаёқ қирғизистонликнинг оқлаши мумкинлигини кўрсатиб турган. Старэнинг айтишича, у тергов ишларини бошланишидан бери мижозининг айбсиз эканига ишонган.
«Албатта у енгиллаб, жуда хурсанд бўлган. Тергов вақтида у айбсиз эканини айтган ва мен унга ишонганман. Мен Атабекка агар айбинг бўлмаса, у ҳолда Швециянинг суд адолатига ишонсанг бўлади деб тушунтирганман», — деди Старэ.
Атабекнинг отаси, Турғунбой Абдуллаев фарзандига қарши қўйилган айб олинганини 8-март куни кечаси «Клооп»нинг журналистларидан эшитди. У титроқли овози билан ўғлининг айбсиз эканига аввалдан ишонганини айтди.
«Шу кунгача у бундай ишлар қилмаган. Суд уни оқлаганидан қувончдаман. Осмонда учиб юргандекман. Энди боламнинг овозини эшитсам бўлди», — деди Абдуллаевнинг отаси «Клооп»га.
«Менинг айбсиз эканимни энди дунё билади»
Ҳукм чиққандан кейин 8-март куни эрта билан Абдуллаев ўз адвокатига учраб, «Клооп»нинг таҳририятига ёзма турда эксклюзив комментарий берди. У хтда қуйидагиларни ёзган:
8-март, 2019 йил
Суд мен бунгача айтиб келганларимни, аниқроғи айбим йўқлигини тасдиқлагани яхши бўлди. Менга ишониб, мен учун дуо қилганларнинг барига рахмат. Энди адолат енгиб чиқди ва айбим йўқ эканини бутун жаҳон билади.
Атабек Абдуллаев
Абдуллаев Швециянинг банкида ҳисоб очиш учун соҳта меҳнат шартномасини ва қалбаки ҳужжатларни фойдаланиш бўйичагина айбдор деб топилди. Бунинг учун уни бир ойга қамоқ ҳукми чиққан, аммо у жазо муддатини ўтаб бўлган, чунки у 2018 йилнинг апрелидан бошлаб қамоқда бўлган.
Бундан ташқари Абдуллаев Швециядан депортация қилинмаслиги мумкин, аммо унинг ўлкада яшаш ҳуқуқ ва визасида муаммолар бўлгани учун унинг бу давлатдаги келажаги номаълум қолмоқда.
Бахтиёр Умаров терроризмни молиялаш ва сохта ҳужжатларни қўлланиш бўйича айбланган. Суд қарори билан унга террор ҳужуми бўйича қўйилган айблар олиб ташланган, олти ойга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек Умаров Ўзбекистонга депортацияланмайди.
Давид Идриссон эса террор ҳужумини тайёрлаш ва терроризмни моддий қўллаш бўйича айбдор деб топилиб, у етти йилга озодликдан ажратилди ва жазосини ўтагандан кейин Ўзбекистонга депортацияланади.
***
Ҳукм 8-мартда жума куни эрта билан эшиттирилди. Қарор Патрика Алманинг раислигида ва уч суднинг аъзоси тарафидан бир овоздан қабул қилинди : «Атабек Абдуллаев “Ислом давлати” учун Швецияда ҳужум уюштириш ва уни ижро қилишга ёрдам беришни кўзлагани исботлангани йўқ», — деб айтилади суднинг қарорида.
Бу иш бўйича аввалги мақола:Оллоҳга ва швед судига ишонаман. Стокгольмда терроризмда гумон қилинган қирғизистонликнинг криминал драмаси