«Лабристин» ҳуқуқ ҳимоячилари аёлларнинг ҳуқуқи учун юришда нима учун ЛГБТ ҳам бўлганини тушунтириб беришди

696
8-март муносабати билан юришдаги ЛГБТ одамларнинг байроғи. Сурат: Арсений Мамашев / Kloop.kg

ЛГБТ одамларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи «Лабрис» ташкилоти аёлларнинг ҳуқуқлари ЛГБТнинг ҳуқуқлари билан тиғиз боғлиқ эканини тушунтирди. Шу сабабдан улар гендер тенглиги учун ўтказилган аёлларнинг тинчлик юришини қўллашган.

«Фикр» рубрикасида эълон қилинган мақолалар муаллифнинг шахсий фикри ҳисобланади.

Иқтибос: 8-мартда Бишкекда аёлларнинг ҳуқуқлари учун ҳамфикрлиликни кўрсатиш юриши ўтди. 400га яқин киши аёлларнинг ҳуқуқи ҳақида чақириқлар ва плакатларни кўтариб шаҳар кўчаларига чиқишган. Акцияга ўз рамзларини, байроқларини ва чақириқлари ёзилган плакатларини кўтариб чиққанлар ҳамда тадбирга ЛГБТ одамларининг иштирок этгани ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларининг бир қисмида норозилик уйғотган.

«Қирғиз Чоролор»и харакати («Қирқ Чоро» номи билан таниқли) Бишкекнинг мэри Азиз Суракматовнинг истеъфосини талаб қилган. Улар шунингдек юришнинг иштирокчилари ва мэриянинг амалдорларини жавобгарликка тортиш учун бош прокуратурага ҳам мурожаат қилишган. Мэр ўзи эса юриш қонуний бўлганини, аммо айрим бири шиорларни «провакация характерида» деб атаган.

Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага тушгани сабабли ва миллатчи руҳдаги гуруҳларнинг реакциясига боғлиқ «Лабрис» ҳуқуқ тартибот ташкилоти мурожаат эълон қилган. Унда ташкилот юришга нима учун ЛГБТ одамлари қатнашганлигини тушунтирган. Мурожаат матнини бир оз услубий ўзгартириш билан келтириб ўтамиз:

«Бу йили, 8-мартда, аввалги йилларда бўлгани каби Қирғизистоннинг ЛГБТ одамларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Лабрис” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти аёлларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашишдаги ҳамфикрлилик тинчлик юришига қатнашган».

Бу сафар юриш аёл ҳамда эркак иштирокчиларнинг рекорд  даражасидаги сонини тўплаб, кенг жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилган. Юришга мэрия ва миллатчи гуруҳларни унинг ўтишига тўсқинлик қилиш харакати ортидан иштирокчилар кўп йиғилган.

Икки тараф ҳам юришнинг ўтишига қарши эканликларини унга «бир жинслилар» қатнашишида деб аргумент келтиришган. Юришнинг аёл ва эркак иштирокчилари  феминистик харакатдаги ғоявий талаблар ва кун тартибининг турлилигини ёритиб, ҳар хил чақириқлар, талаблар ва рамзлар билан чиқишган. Аммо ОАВнинг ва ижтимоий тармоқларнинг қўлланувчилари эътиборини асосан рангли ва бошқа ЛГБТ рамзи тортган.

«Аёлларнинг ҳуқуқи учун курашувчилар» ва айрим «либераллар» феминистик кун тартиби айтилмаганига ва «гей парад» соясида қолиб кетганидан аччиқланишган. Бошқалари эса «ЛГБТнинг 8-мартга қандай алоқаси бор?» деб хайрон бўлишган.

Ойдинлик киритишга шошиламиз. Феминистик ва ЛГБТнинг кун тартибларини бир-бири билан тўғридан –тўғри алоқаси бор. Биринчидан, энг аниғи— лесбиянкалар, бисексуаллар ва транс аёллар — булар аёллар, улар ўз ҳуқуқлари учун чиққан аёллар билан бирга курашиб, кўпчилик ҳолатда аёллар харакатининг «уриб турган юраги» бўлишади.

Транс эркаклар, бисексуаллар ва гейлар ҳам, биринчи навбатда, аёллардан нафратланган жамиятимизнинг тазйиқига ҳамда зўравонлигига учрашади. Айни шу «ҳақиқий» эркаклар ҳамда аёллар қандай бўлиши керак деган патриархал маданий талаблар бу гуруҳларнинг барини, аниқроғи, цисгендер аёлларни, лесбиянкаларни, бисексуалларни ҳамда транс одамларни эзишнинг манбаси бўлиб ҳисобланади.

«Лабрис» бошидан бери аёллар (лесбиянка, бисексуал ва квир аёллар) гуруҳидан ҳамда транс одамлардан таркиб топиб, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилот қатори рўйхатга олиниб қолингани тасодиф эмас. Гендер конформли бўлмаган ва гетеросексуал эмас одамлар «ҳақиқий» эркаклар ва аёллар ҳақида андозаланиб қолган тушунчаларга боғлиқ, уларни гетеросексуалликка ўтишга мажбурловчи кутишлар сабаб жамиятнинг босимини тўғридан-тўғри бошдан кечиради. Шу сабабдан ЛГБТ одамлар доимо феминистик харакатнинг муҳим ва керакли қисми бўлиб келишган.

Иккинчидан, ЛГБТ билан аёллар харакатининг кун тартиблари бир неча муҳим ерларда кесилишади, аниқроқ айтганда, бадан масалаларида, жинсий ва давомчилик ҳуқуқларида, танлов эркинлигида ва ижтимоий адолатда.

Агар аёлларнинг ҳуқуқларини қўллаб туриб, айни вақтда ЛГБТ ҳамда «бошқаларни» юришдан четлатишга чақирсангиз, у ҳолда сиз ўз маънавий компасингизнинг йўналиши устида жиддий ўйланишингиз керак. Агар сиз ЛГБТнинг иштироки  феминистик кун тартибнинг «обрўсини тўкади» деб ўйласангиз, у ҳолда биз патриархат учун ҳеч қачон «яхши бўла олмаслигимизни» тушунишингиз керак.

Нима учун сизга аёлларни бепул ишчи куч, секс объект, миллатнинг шахсий мулки ва болаларни етиштириш бўйича машина қатори қараган одамларнинг дуоси жуда муҳим?

Бундан ташқари ҳамфикрлилик ўзаро икки тарафли бўлиши керак.

Агар сиз бирорта ҳам ЛГБТ одамни билмай туриб, атрофингларда бизни йўқ деб ҳисобласангиз — бу сиз ЛГБТ одамлар ўз ҳаётларини очиқ гапиришдан қўрқадиган муҳит тузиб қўйганингизни англатади. Қирғизистонлик аёллар харакати учун ўзларини ЛГБТнинг кун тартибидан узоқ ушлаши фатал стратегик хато бўлиб қолади.

Бундан ташқари, россиянинг қонунлари ҳамда маънавий талаблари билан яшаганларнинг барига Қирғизистонда «гей пропаганда»га тақиқ қўйиш ҳақида қонун йўқлигини эслатиб қўйиш аҳамиятли. Бизнинг республикада ЛГБТ одам бўлиш қонунга зид деб ҳисобланмайди.

«Лабрис» — бу расмий рўйхатдан ўтган ва қонуний иш олиб бораётган ташкилот. Ишонинглар, биз доимо бўлганмиз ва аёлларнинг харакатида ҳар доим ҳам бўламиз.

Биз бормиз! Биз ҳамма ерда бормиз! Биз ҳеч қаерга йўқолиб кетмаймиз!»