Табиб Зайналиев шифокорлик қилишни тақиқлаган қарордан шикоят қилади

519
Хашим Зайналиев

Бишкекнинг Октябрь туман судининг табиб Хашим Зайналиев шифокорлик фаолиятини ноқонуний деб топган қароридан унинг вакили шаҳар судига шикоят қилади. Бунга қадар суд Зайналиевнинг бир неча бемори ҳалок бўлгандан кейин унга шифокорлик қилишни тақиқлаган.

Бош прокуратуранинг матбот хизматидан 12-мартда «Клооп»нинг мухбирига маълум қилишича, Бишкек шаҳар суди Зайналивенинг ишини қайта кўриб чиқади. Аммо матбуот хизматидан табибнинг вакиллари район судининг ҳукмидан қачон шикоят қилганини аниқлаб беришгани йўқ.

«Ҳозир ишни кўриб чиқиш учун судьяларни тайинлашмоқда», — деб қўшимча қилишди Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан.

«Апрель» телеканалининг журналистлари 11-мартда нима учун у тақиққа қарамай аввалгидек одамларни даволаётганини билиш мақсадида Зайналиевнинг клиникасига боришган.

Бишкекнинг Октябрь туман суди 14-февралда Бош прокуратуранинг аризаси бўйича табибнинг фаолиятини ноқонуний деб топиб, унга одамларни даволашни тақиқлаган. Суднинг талабини бажармагани учун Зайналиев икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин бўлган.

Зайналиевга қарши очилган жиноят иши

«Ноқонуний шифокорлик қилиш» учун Зайналиевга биринчи жиноят иши 2017 йили ёзда қўзғалган. Ўша вақтда табибнинг жарроҳлик амалиёти сабаб бемор аёл ҳалок бўлган. У беморнинг кўкрагини наркозсиз олиб ташлашга харакат қилган. Шундан кейин табиб ўз клиникасини ёпишга мажбур бўлгани билан жазога тортилмаган — вафот этган аёлнинг қариндошлари  Зайналиевнинг устидан шикоят ёзишмаган.

Иккинчи жиноят иши 2018 йили декабрда қўзғалган. Ўша вақтда табиб қон ракидан даволаган беш яшар қиз оғир аҳволда касалхонага тушган. Январдаги суд йиғинида Зайналиев бўшатилган — жабрланувчи томон унга қўйган даъвосидан бош тортган.

Суд терговлари вақтида Зайналиевни ҳимоя қилиш мақсадида президент Сооронбай Жээнбековнинг номига очиқ хат ёзганлар бўлган. Хатга бир неча киши қўл қўйган, уларнинг ичида КТРК ва ЭЛТР телеканалларининг эски раҳбарлари Кияс Молдокасимов, Бейшенбек Бекешев ҳамда бошқа журналистлар ва зиёлилар бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, табибнинг тиббий фаолият олиб бориш учун лицензияси йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ИИВ ва МҲДКга мурожаат қилганига қарамай унга нисбатан чора кўрилмаган.