Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси «Ҳавфсиз шаҳар»нинг камералари рўйхатга олувчи йўл харакати қоидабузарликлари учун жарималарни 4-мартга қадар ёзмайди. Ички ишлар министрлигининг ўринбосари Курсан Асановнинг айтишича, муассаса ҳозирча жарима тўлашдаги 50 фоиз арзонлатиш бўйича тузатишларнинг амалга киришини кутмоқда.
Вазир ўринбосари матбуот йиғинда 12-февралдан бошлаб камералар синов тартибида ишлаганини ва ходимлар камчиликларни бартараф қилиш устида иш олиб боришганини хабар қилди.
Жарималарни солишнинг муддатини кейинга жилдиришга Қоида бузарликлар ҳақидаги кодексга киргизилган тузатишлар сабаб бўлган. Унга кўра, агар йўл харакати қоидаларини бузган ҳайдовчилар протокол олгандан кейин жаримани 15 куннинг ичида тўласа, жарима пулининг баҳоси 50% арзон бўлмоқчи.
«Ўзгартиришлар 4-мартдан бошлабгина кучига киради. Ҳуқуқий томондан қараганда бу низомни кучига киргунга қадар ҳам қоида бузганларга нисбатан эрта қўллана олмаймиз. Чунки бу одамлар енгилликларни қўлланиш имконига эга бўла олмай қолади», — деб келтиради Асановнинг сўзларини 24.kg.
Шунингдек вазирнинг ўринбосари 12-февралдан бошлаб камералар синов тартибида ишлаганини ва ходимларнинг бари камчиликларни бартараф қилиш устида ишлаганини айтди.
ЙҲҲНББ раҳбарининг вазифасини бажарувчи Иманали Сарқуловнинг айтишича, «Ҳавфсиз шаҳар»нинг камералари 12-февралдан бошлаб 28-февралга қадар 18 минг 600 йўл қоида бузишларини рўйхатга олган.
«Ҳавфсиз шаҳар» тизими Қирғизистонда 12-февралдан бошлаб ишга кирган. Камералар Бишкек, ЧУй вилояти ва Бишкек — Норин — Торуғарт йўлларидаги йўл харакат қоидаларининг бузилишларини аниқлай бошлаган. Ҳозирча улар йўл қоида бузишларининг етти турини аниқлайди.
Бундан ташқари Чуй вилоятида 20 кўчма аппарат-дастурий мажмуалари (АДМ) ишлаб, йўл харакати қоида бузарликларининг икки турини аниқлайди — тезликни ошириш ва қўш чизиқдан ўтишни.
Ҳукумат 6-мартгача Бишкекнинг яна 9 чорраҳасига камераларни ўрнатишни режаламоқда.