«Умримда бирор марта ҳам талаба қизларга шилқимлик қилмаганман». ҚРСУннинг ўқитувчиси ўзига қарши айблар ҳақида

533
Денис Брусиловский. Сурат: Озарбайжон давлат ахборот агентлиги

Қирғиз-рус Славян университетининш (ҚРСУ) ўқитувчиси Денис Брусиловский у талабаларга   гўёки шилқимлик кўрсатганини кўрсатувчи ёзишмалар скриншотларининг барини  «фейк» деп атади. Шунингдек ўқитувчи унга нисбатан интернетда уни қийнашаётгани учун, ОАВни судга беришини билдирди. 

Брусиловский «Клооп»нинг журналистига билдирганидек, у умрида бирор марта ҳам талаба қизларга шилқимлик қилмаган ва улар жинсий алоқада бўлмаган.

«Бу скриншотларнинг бари фейк, мен ундай қилиб ёзмаганман. Масъулиятсизлик қилганим учунгина айбдорман — менинг телефонимда ҳеч қандай маҳфий код бўлмас эди, у билан барча талабалар эркин қўллана оларди, қўнғироқлар билан ҳам, Whatsapp [орқали ёзишув] билан ҳам. Ҳозир эса код қўйиб қўйдим, лекин телефон рақамимни принцип учун алмаштирмайман», — деди Брусиловский.

Унинг айтишича, университет раҳбарияти унга январ ойида шу каби маҳфий билдирувлар учун ҳайфсан берган.

«Ўша вақтда шовқин кўтаргим келмаган. Охирги кунлари бунинг барига ҳеч бир изоҳ берганим йўқ, чунки бунинг кераги йўқ деб ўйлаганман. Аммо шунчалик кўламда ўсиб кетади деб ўйламагандим. Обрўйим тўкилди, мени ҳар тарафдан талашмоқда», — деди ўқитувчи.

Брусиловский Vesti.kg нашрини талаба қизларга шилқимлик қилган деб очиқ ёзганлиги учун нашрни судга бермоқчи.

Шилқимлик қилиш бўйича айбловлар

Брусиловскийдан шубҳалар инстаграмдаги @anti.krsu яширин аккаунтида ҳамда телеграмда WhatsAppдаги ёзишмаларнинг 10дан ортиқ скриншоту эълон қилингандан кейин пайдо бўлган.

Уларда Брусиловский  бир қанча талаба қизлардан «ноодатий сексга» ва «танани ўпишга» қандай муносабатдасизлар деган маънода савол сўраб, улардан жинсий аъзоларнинг суратларини жўнатишни сўрагани айтилади.

Бундан ташқари, Vesti.kg нашри ҚРСУннинг битирувчисидан олган яширин интервьюсини эълон қилган. У Брусиловский унга «уч кишилик секс»таклиф қилганини айтиб берган.

ҚРСУнинг маъмурияти билдиришича, ички текширув ишидан кейин Брусиловский университетда ўқитиб ёки ўқита олмаслиги бўйича қарор қабул қилишади.