Қирғизистон OneWeb спутник интернети лойиҳасининг иштирокчиси бўлди

541
Спутник интернетини ўрнатиш бўйича OneWebнинг лойиҳачи

Қирғизистон Британия OneWeb компаниясининг спутник интернети лойиҳасига қатнашган дунёнинг олти мамлакатидан бири бўлди. Компания фазога ўзининг илк паст орбитали алоқа спутникларини жўнатишга улгурган.

OneWeb космосга дастлабки олти спутникни 28-февралда жўнатган — уларни Россиянинг «Союз» юк ташувчи ракетаси етказган. У Франциянинг Гвианадаги Куру космодромига учган.

Компания ўз спутникларининг ёрдами билан олти мамлакатнинг бориш қийин бўлган ҳудудлардаги мактаблар интернетга боғлана олади деб умид қилади. Улар: Қирғизистон, АҚШ (Аляска штати), Эквадор, Руанда, Гондурас ҳамда Непал.

Ҳозирча OnWebнинг бепул интернетига етишишга қийин бўлган райондаги бир қирғиз мактабини қўшиш режалаштирилмоқда. У мактаб Норин вилоятидаги Қўтур-Сув қишлоғида жойлашган. Мактабни интернетга қўшиши 2020 йилга режалаштирилмоқда.

OneWeb — бу 2012 йили америкалик тадбиркор  Грег Уайлер тузган Британиянинг стартап компанияси. Унинг мақсади — юқори тезликдаги интернетни дунёга тарқатиш.

«Би-Би-Си»нинг рус хизмати маълум қилишича, бунинг учун OneWeb компанияси орбитада 648 спутникни фаолиятда ушлаб туриши керак.

OneWeb глобал интернет устида ишловчи ягона ширкат эмас. Унинг рақобатчиларидан бири  — бу алоқа спутникларини орбитага ўтган йили чиқарган Илон Маскнинг SpaceX компанияси.